Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ҲОВУЗ, ГИДРАНТ НЕГА КЕРАК?

 
 
 

ҲОВУЗ, ГИДРАНТ НЕГА КЕРАК?

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:02, курилди: 20

0
ҲОВУЗ, ГИДРАНТ НЕГА КЕРАК?
Ҳовузи, ариқлари қуриб-қақшаб ётган ҳудуд, бирон корхона ёки маҳаллада ақалли битта ҳам ерости гидранти ўрнатилмаган бўлса, ёнғин ўчириш автомашинасига сув қаердан олинади? Ёнғинни ўчириш учун битта ёки иккита автомашинадаги сув етмаса, шубҳасиз, сув гарчанд олис масофадан бўлса-да, ташиб олиб келинади.
"Зар қадрини заргар билади", деганларидек, ҳовузларнинг, гидрантларнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини ёнғин ўчирувчилар яхши билишади. Маҳалла марказларида мавжуд етмишдан ортиқ сув ҳовузларининг аҳволи талаб даражасида эмас. Ҳашар йўли билан уларни таъмирлаш, сув билан тўлдириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Саксондан ортиқ ерости сув гидрантлари носоз. Ёнғин туфайли қанчадан қанча моддий зарар, энг ёмони инсон ҳаёти хавф остида қолади. Бевақт юз бериши мумкин бўлган фалокатни аритиш фақат соҳа ходимларининг вазифаси эмас-ку. Шундай экан, эҳтиёт шарт сифатида сув захираларининг доимий мавжудлиги яхши.

Шерали ЭШМУРОДОВ,
туман 1-сон касбийлаштирилган
ёнғин хавфсизлиги қисмининг бошлиғи.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.