Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "НИКОҲ - ОИЛАНИНГ ТАМАЛ ТОШИ"

 
 
 

"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ ТАМАЛ ТОШИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:01, курилди: 19

0
"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ
ТАМАЛ ТОШИ"
Шу мавзудаги Боғонали махалласи фукаролари билан ўтказилган йиғилишда "Маҳалла"хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси мутахассиси Э.Нормуродова, 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси М.Маллаева, бош имом хатиб О.Назаров ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси Ф.Мустафоевалар никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, шаърий никоҳ, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари тўғрисида маълумот берди.
- Оиланинг тинч-тотувлиги ва мустаҳкамлиги юрт фаровонлиги асосидир, - деди М.Маллаева ўз сўзида. - Инсон ҳаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Икки инсоннинг ришталарини боғловчи кўприк никоҳдир. Оила кодексининг иккинчи бўлими Никоҳ мавзусига бағишланган бўлиб, шаърий тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Никоҳланувчиларнинг аризаси бир ой сўнг шахсан ўзлари иштирокида амалга оширилади. Никоҳ тузиш ихтиёрий, никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Оила кодексининг 15-моддасида қонуний никоҳга кириш ёши аёллар учун 17 ёш, эркаклар учун 18 ёш деб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар ҳақида батафсил келтириб ўтилган.
Йиғилишда Ф.Мустафоева соғликни сақлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида бўлажак оналарни яъни, қизларни жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказиш ғоялари илгари сурилаётгани ҳақида гапирди.
- Фарзандларимизнинг соғлом туғилишида оила қурадиган ёш қизларнинг никоҳ ёшига етганлиги, уларнинг жисмонан ҳам маънан етук бўлиши ва қариндошлар ўртасида никоҳга йўл қўймаслик муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда келин-куёвларни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тиббий кўрикдан ўказилаётгани ҳам наслдан наслга ўтувчи касалликлар олди олинишида ижобий самара бераяпти, - деди шифокор.
Йиғилиш охирида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига муатахассислар томонидан тўлақонли жавоблар олишди.
Малика ҒАФФОРОВА,
туман 1-сон ФҲДЁ бўлими инспектори.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.