Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "ФОЙДАЛИ" ИШ

 
 
 

"ФОЙДАЛИ" ИШ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:07, курилди: 42

0
"ФОЙДАЛИ" ИШ
энг муҳимми?

Ёзги таътил давомида ҳам барча таълим муассасаларида кутубхона ва спорт заллари узлуксиз ишлаётгани ёшларга яна бир қулайлик бўлди. Бундай имкониятдан фойдаланиб, ўз билими салоҳиятини ошираётган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Таътил давомида на қўлига бирорта китоб олади, на спорт залга қадам қўядиганлар ҳам бор. Хуш, бунга ким айбдор?
- Таътилда ҳам мактабдан бери келмайсан, - дея ўғлига танбеҳ бераётган Малоҳат опанинг овози девор ортидан қулоғимга чалинди. Бировнинг гапини пинҳона эшитиш ёмон одатлигини билсамда, синфимиздаги энг одобли ўқувчи ҳисобланган Рустамга нисбатан онасининг бу айбловини пинҳона эшитишдан ўзимни тияолмадим.
- Нима, менга чемпион бўлармидинг? Ундан кўра, қўрадаги қўйларни боқ, бировларнинг боласига ўхшаб беш-тўрт сўм пул топишни, фойдали иш қилишни ўрган. Бу юришинг-да улғайгач бир тийинга зор, бири-икки бўлмайдиган киши бўласан…
Маҳлиё дугонамнинг қўшниси Малоҳат опа ва унинг ўғли Рустам ҳақидаги юқоридаги гапларидан қаттиқ таъсирландим. Назаримда айрим болаларнинг китоб ўқимаслиги, спорт залига бормаслигининг яна бир сабабини тогандек бўлдим. Малоҳат опа сингари фарзандининг қизиқишини сўндирадиганлар борлиги ҳам рост. Сиз нима дейсиз, азиз газетхон?
Покиза НУРМАМАТОВА.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.