Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!"

 
 
 

"ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!"

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:01, курилди: 42

0
"ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш, жамиятимизнинг бугуни ва эртаси, порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Туманда "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган касаба уюшмалари Форуми ҳам "Ҳаракатлар стратегияси"ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури" лойиҳаси муҳокамасига бағишланди. Анжуманда Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ваколатлари доирасида давлат органлари, иш берувчилар билан ижтимоий шериклик борасидаги долзарб вазифалар муҳокама этилди.
- Меҳнат жамоаларида "Маънавият соат"ларини ташкил этиб, диний экстремизм, терроризмга қарши курашиш борасида тар-ғибот ишларини олиб бориш, айниқса, ёшларнинг ёт оқимлар таъсирига тушиб қолмасликларига кўмаклашиш касаба уюшмаларнинг бош мақсадларидан биридир, - деди давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими раиси Адолат Жўраева. - Бу эса касаба уюшмалар аъзоларининг ҳуқуқий маданияти даражасини янада оширишни талаб этади.
- Юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик маънавий тимсолимизга айланди, - фикр ва мулоҳазаларни давом эттирди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакили У.Каримов. - Бу биз учун катта ютуқдир. Бугунги кунда бу бебаҳо бойликни асраб-авайлаш, ёшларимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини кучайтириш касаба уюшмалари зиммасига ҳам улкан масъулиятларни юклайди.
Анжуманда "Нуронийлар" жамғармаси туман бўлими раиси С.Хурсанов, хотин-қизлар қўмитаси, савдо-саноат палатаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, бандликка кўмаклашиш маркази, оммавий ахборот воситалари ходимлари вакиллари ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан фикрларини билдиришди.
Касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун чақириқ эканлигини яна бир англадилар. Форум сўнггида иштирокчиларнинг юрт тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи "Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатнома"си ўқиб эшиттирилди. Қатнашчилар ушбу "Мурожаатнома"ни бир овоздан қабул қилишди ва қўллаб-қувватлашди.

Абдуқаюм НАСИМОВ,
туман фан, таълим ва маданият ходимлари туман кенгаши раиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.