Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » НЕГА ЖИНОЯТ ОРТДИ?

 
 
 

НЕГА ЖИНОЯТ ОРТДИ?

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:58, курилди: 40

0
НЕГА ЖИНОЯТ ОРТДИ?
саволга жавобни ҳамкорликда излаш керак
Яқинда тезкор қидирув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органларнинг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Туман прокурори Б.Ғаффоров, вилоят прокуратурасининг қишлоқ хўжалик соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Б.Облоқулов, прокуратура ва ИИБ тезкор ходимлари ҳамда хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, маҳаллалар кесимида кўпайиши сабаблари чуқур таҳлил қилинди.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 6 ойи давомида туман прокуратураси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар кутилган натижани бермади. Хусусан, ҳудудда 2016 йилнинг мос даврига нисбатан, 11 тага, яъни, 5,6 фоизга ошган. Ўртача оғирликдаги жиноятлар 4 тага (78-82) камайган. Бироқ, ўта оғир жиноятлар 1 тага (4-5) ёки 25 фоизга, оғир жиноятлар эса 11 тага (19-8), кўпайган.
Жиноятчилик ўсишининг туб сабабларини аниқлаш, бунга давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик ташкилотларини жалб этишга эътибор қаратилмагани оқибатида қасддан одам ўлдириш Самарқанд, Шомбулоқ, Қатортерак, Ўн икки маҳаллаларида, қасддан баданга тан жароҳати етказиш Камолот, Дўрмонсой, Мирзатўп, Пахтакор, Кичик Найманча, Гумбаз маҳаллаларида қайд этилган. Бундан ташқари, номусга тегиш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик жиноятлари Парчақора, Зангибойи, Олтиқаҳрамон, А.Темур, Тинчлик, Беклар, Ўн икки, Самарқанд, Янгисаноат, Бобур, Бўстон, Найман, Узку, Қатортерак, Тўрттом, Илм, Пўлатчи, Хончорбоғ, Санчиқул, Чархин, Элбек, Навбаҳор, Турон, Янгиобод, А.Навоий, Имомжон ота-қадимий ёдгорлиги маҳаллаларида содир этилган. Қатортерак, Бўстон, Тўқбой, Галатут, Дўрмонсой, Темирйўл, Найман, безорилик Ҳиндибой, Тўртайғир, Жоул Қосим, Бўстон, Мирзатўпда порахўрлик жиноятлари пайдо бўлаётганини тарғибот тадбирларида оқсашлар оқибати деб баҳоланса ўринлидир.
Ўтган давр мобайнида ҳудудда 25 та жиноят фош этилмай қолган. Мазкур йўналишда туман прокуратураси томонидан ҳар бир очилмай қолган жиноят юзасидан ёзма кўрсатмалар берилган.
Дарвоқе, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича жойларда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, 30 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида бу ҳолат 12 марта содир этилган.
Бугунги кунгача 116 нафар жиноят содир этган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган, шулардан жорий йил давомида 31 нафари ушланган. 3 нафар бедарак йўқолган шахс қаердалигини аниқлашга қаратилган тезкор излов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2017 йилнинг 6 ойида прокуратура терговчилари томонидан 30 та жиноят тергов қилиниб, 27 таси қонунда кўрсатилган муддатда тамомланган. 41 нафар шахсга нисбатан 24 та жиноят иши айблов хулосаси, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳамда ярашув тўғрисидаги қарорлар ва амнистия қўллаш ҳақидаги илтимосномалар билан судга юборилган. 3 та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.
Хулоса қилиб айтганда, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашишни давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик билан билан ҳамкорликда ташкил этиш, жиноятлар содир этилиши олдини олиш, бу борада фаолиятни жадаллаштириш муҳимдир. Ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, мазкур фаолиятда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш орқали жиноятчиликка барҳам бериш, иллатнинг илдиз отмаслигини таъминлаш зарур, деган тўхтамга келинди, йиғилишда.
Нодирбек ҚОДИРОВ,
туман прокурори
ўринбосари.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.