Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАГАН

 
 
 

КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАГАН

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:53, курилди: 43

0
КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАГАН

расмий никоҳни унутмайди

- Сиздан илтимос фарзандимга отасининг фамилиясини беринг. Улғайганда ўксинмасин…
- Тақдир экан, қизим тўйидан сўнг икки ой ўтгач, турмушидан ажрашди. Куёвнинг севгани бор экан. У ҳомиладорлигини пеш қилиб, "Уйланмасанг қаматиб юбораман" деб пўписа қилгандан сўнг қизим қайтиб келди. Қизимни бўйида бўлган экан. Норасидани гуноҳига қолмайлик, деб ҳомиладан кечмадик. Ҳозир туғруқхонада. ЗАГС дан ҳам ўтмаганди.
"…Ахир, тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган "никоҳ"дан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага нима бўлади? Табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади.
…Энг ёмони бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этолмайди". "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби" мавзусидаги анжуманда юртбошимиз таъкидлаган бу гапларда айни юқоридаги ҳолатлар ифода этилган.
Оилалар бузилиши, шаърий никоҳ билан чекланиш оқибатларига оид таъкидланган камчиликлар аччиқ ҳақиқат эканидан кўз юмиб бўлмайди. Афсуски, имом-хатиблар ҳам, расмий идора ходимлари ҳам бу борада масъулиятни чуқур ҳис этишмаган. Эндиликда бу мавзуда тарғибот-ташвиқотни кучайтирамиз ва жамиятда бундай хунук ҳолатлари юзага келишига йўл қўймаймиз.
Наргиза ГУЛМУРОДОВА,
туман 2-сон ФҲДЁ бўлими инспектори.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.