Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » МЕҲР-МУРУВВАТ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ

 
 
 

МЕҲР-МУРУВВАТ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:26, курилди: 112

0
МЕҲР-МУРУВВАТ
ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ
ОЧАДИ
Инсон ҳамиша эзгу орзу-ниятлар билан яшайди. Шу аснода улғаяди, меҳнат қилади, интилади. Мақсадлари рўёби учун имкониятлар сари дадил қадам ташлайверади. Аммо андишали халқмиз, доимо ҳам юракдаги дардни тўкиб солавермаймиз. Орамизда жисмоний имконияти чеклангани сабабли ҳаётда бироз ортда қолаётганларнинг ҳам борлиги сир эмас. Айни пайтда Президентимизнинг бундай кишиларга ғамхўрлиги ва эътибори туфайли уларнинг ҳам қалбида, хонадонида умид, ишонч ёғдулари чарақлади. МЕҲР-МУРУВВАТ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ
- Эҳтиёжманд кишига ёрдам қўлини чўзиш инсонийликнинг олий фазилати,- дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Зиёда Эшмуродова. - Айниқса, уни фойдали юмуш билан банд этиш савоб ва эътибор намунасидир. - Туманимизда 1216 нафар ногирон хотин-қиз бор. Шулардан 152 нафари иш билан банд, 476 нафари ўз ҳунари билан оиласига даромад келтириб яшайди. 588 нафари ногиронлик нафақаси билан таъминланган. Яқинда жисмоний имконияти чекланган 3 нафар тумандош аёлларга моддий ёрдам кўринишида тикув машиналари топширилди. Шу орқали 3 нафар жисмоний имконияти чекланган аёл касаначилик асосида иш ўринларига эга бўлишди. Касаначи аёлларга "Пахтасаноат" ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш корхоналари томонидан хомашё ҳам етказилиб берилади. Улар эндиликда ўз уйларида буюртмага асосан пахта териш учун этаклар, махсус иш кийимлари ва ушбу соҳага зарур бўладиган барча маҳсулотларни тикадилар. Уларнинг меҳнат ҳақи Халқ банки бўлимлари томонидан очилган пластик карточкаларига ўтказиб берилади.
- Бу нафақат менга, балки жисмоний имконияти чекланган бошқа хотин-қизларнинг ҳам яшашга, меҳнат қилишга иштиёқ ва ишончлари кафолати бўлди, - дейди Хончорбоғ маҳалласилик Лобар Асқарова. - Диёримиз бўйлаб кенг қанот ёзган бу ташаббус, саховат ва эътибор туфайли қанчадан-қанча аёлларнинг армонлари ушалиши аниқ. Тақдим этилган замонавий тикув машинасида буюртмаларни ўз вақтида бажариб, даромад оламан, эвазига янги қурилаётган уйлардан бирининг эгаси бўлишни истайман.
Дарвоқе, рағбат - инсон руҳиятини яна бир поғонага кўтарадиган мезон. Юқорида таъкидлаб ўтилган 3 нафар тумандош аёлга 2018 йилда қуриб фойдаланишга топшириладиган намунали ва арзон нархдаги уй-жойлар ҳам тақдим этилади. Ушбу мақсадда вилоят "Пахтасаноат" уюшмаси буюртма қилган маҳсулотлари иш ҳақининг бўнаги сифатида янги уйлар учун "Қишлоққурилишинвест" банкига 3 нафар тумандошимизнинг ҳар бири ҳисобига 12 миллион сўмдан маблағ ўтказиб қўйган.
Гулжаҳон МАРДОН
қизи.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.