Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:15, кўрилди: 19

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ
Гўзалкент МФЙда навбатдаги жамоатчилик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Маҳалла фаоллари, таълим муассаса ходимлари, имом-хатиблар иштирокида ўтказилган йиғилишда ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш, тўйларни ихчамлаштириб ўтказиш, кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:15, кўрилди: 15

ГУЛИСТОННИНГ
БИР ХОНАДОНИ

Туман марказидан анча олисдаги Гулистон маҳалласида 2500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилишади.
- Маҳалла аҳлининг яшаш шароити йилдан йил фаровон, - дейди Гулистон маҳалласи маслаҳатчиси Саноат Мустофоева. - Кимдир деҳқончиликни яна бошқаси чорвани, тадбиркорликни ортидан баланд-баланд иморатлар қуриб, замонавий машиналар олишяпти. Масалан, уста дурадгор Сайфиддин Рўзиев қўлидаги ҳунари билан эл оғзига тушган. ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИҚишлоқдошларни, қолаверса қўшни маҳалладаги ҳар бир хонадонда у ясаган мебеллардан бор. Турмуш ўртоғи Рисолат Раҳмонова ҳам чевар-тикувчи. Чопон, кўрпа-кўрпача дейсизми барчасини кўнглингиздагидан зиёда тикиб, тайёрлайди. Қўни-қўшни, маҳалла-куйдаги келинларнинг аксариятини тахминидаги кўрпалар Рисолатхоннинг қўлидан ўтган десак адашмаймиз. ГУЛИСТОННИНГ БИР ХОНАДОНИ

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

САФДОРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:12, кўрилди: 19

САФДОРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ
"Ташаккурнома" олишди
Айни вақтда туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими томонидан 52 та объект, 17 хонадон ишончли қўриқланмоқда. Ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 та жиноят фош этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар туман ички ишлар бўлимига топширилди. Шунингдек, бўлим ходимлари бошқа соҳавий хизмат вакиллари билан ҳам ҳамкорликда турли тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:11, кўрилди: 24

ТАДБИРКОРЛАРГА
ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги фармонида қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, кичик бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Яъни, 2013 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари йилнинг ҳар чорагида тақдим этиб келинадиган молиявий ҳамда статистик ҳисоботларини йилига бир марта тақдим этилиши ва статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма кузатув ўрганишлар ўтказиши кўрсатилган. Туманда 439 та кичик бизнес субъектлари йилда бир марта статистика ҳисоботларни электрон кўринишда такдим этиб келмокдалар.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"Электр таъминоти"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:10, кўрилди: 19

"Электр таъминоти" корхонаси томонидан аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларни куз-қиш мавсумида электр энергия билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда."Электр таъминоти"

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:05, кўрилди: 17

БЎШ ИШ
ЎРИНЛАРИ
нега яширилади?
"Ишга кирмоқчиман. Ўзим мўлжал қилган корхонадан бирор таниш-билиш топишим керак". Фуқаронинг бу гапида жон бор. Айрим корхона, ташкилотларда бўш иш ўринларини яшириш, танишларини, қариндош-уруғларини ишга қабул қилиш ҳолатлари барҳам топмаган. Шу боис бу борадаги қонунлардан хабардор раҳбар адашмайди, демоқчимиз.
Иш берувчиларнинг бу жараёндаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунининг 18-моддасида белгилаб қўйилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:03, кўрилди: 16

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
бу ҳамкорлик йўқлигидан
Тиббиёт коллежида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора тадбирларни амалга оширишнинг аҳволи ҳақидаги масала муҳокама қилинди. Тумандаги барча маҳаллалар фаоллари, профилактика инспекторлари иштирокида бу борадаги профилактик тадбирлар таъсири қандай натижа бераётгани таҳлилларда ойдинлашди.
- Очиқ тан олишимиз зарур. Жорий йил ўн ой мобайнида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий жиноятлар сони 15 тага ошган. Қотиллик, босқинчилик, фирибгарлик, талончилик каби жиноят турлари кескин кўпайгани профилактик тадбирлар таъсирчанлиги йўқлигини кўрсатмоқда. Йилнинг шу даврига қадар туман ҳудудида 90 та ўғирлик содир этилган. Шундан 50 таси ҳанузгача очилмаган. Маҳаллаларнинг 98 тасида 5 тадан 22 тагача жиноят содир этилган. Қатортерак, Тўқбой, Бўстон, Илм, Чортут, Шомбулоқ маҳаллаларида турли жиноятлар ортгани ҳудудда маҳалла фаоллари ва профилактика инспектори ҳамкорлиги йўлга қўйилмаганлигидан далолатдир, - деди ИИБ бошлиғи И.Қодиров.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:02, кўрилди: 18

ҚИШГА
ТАЙЁРГАРЛИК
ҚАНДАЙ?

Қиш эшик қоқмоқда. Бу мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида аҳоли иситиш тизимларини созлашга, керакли миқдорда кўмир, ўтин ғамлашга аллақачон киришган. Имконияти бор хонадон эгалари қишга шай. Кам таъминланган оилаларда бу борадаги аҳвол қандай? Юртимизда имконияти, таъминоти чекланганлар ҳолидан хабар олиш, ҳомийлик ёрдамлари уюштирилиб изғиринли кунларда қийналиб қолмасликларига алоҳида эътибор берилмоқда.ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?
Шу мақсадда республика ҳудудларида ишчи гуруҳи аъзолари секторлар раҳбарлари билан биргаликда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш ва аҳолини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишмоқда. ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:59, кўрилди: 11

РАҲБАРГА КИМ
БАҲО ҚЎЯДИ?
- Набирамни боғчага беришга иккиланиб турибман. Ота-онаси ишда, мен эса анча кексайиб қолдим. Уйимизнинг ёнида боғча бор, аммо шарт-шароитлари талабга жавоб бермайди. Касал бўлиб қолмасин, деб қўрқаман, - деди " Гулистон" маҳалласилик онахонлардан бири.
Онахоннинг гапидан сўнг биз ҳам маҳалла марказида жойлашган 53-мактабгача таълим муассасаси филиали фаолияти билан қизиқдик. РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?
Муассаса биноси эски, таъмирталаб. Бино ичкарисига кириб боришимиз билан ҳайратимиз ошгандан ошиб бораверди. Катта хонада чанг тўзонни "осмону фалак"ка кўтариб, 10-12 чоғли турли ёшдаги уст-боши кир-чир кичкинтойлар билган ўйинларини ўйнашаяпти.РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?

Хона ниҳоятда тартибсизлигидан қаерга оёқ босишни ҳам билмайсиз. "Ростдан бу болалар боғчасими?" деган савол миямизда чарх ура бошлади.
- Болалар ёшига қараб гуруҳларга бўлинмайдими?

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:41, кўрилди: 33

«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради
«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради
«Усти ялтироқ, ичи қалтироқ», деганларидек, ёнидан ўтган одам болалар тарбия олаётган бу масканнинг кўринишидан қониқади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга