Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:22, кўрилди: 9

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК
учта туман аҳолиси учун ташкил этилди
ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган "Республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифалари тўғрисида"ги йиғилиши тиббиёт муассасалари зиммасига аҳоли саломатлигини сақлаш, уларга етарли тиббий хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтиришдек масъулиятли вазифаларни юклади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 июлдаги 417- сонли буйруғида ҳам чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, клиник шифохоналарнинг юқо¬ри малакали шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш зарурати алоҳида қайд этиб ўтилган.
Шу йил 5 август куни Республика тиббиёт муассасаларидан таркиб топган малакали шифокорлар гуруҳи томонидан туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унга Паст Дарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари аҳолиси жалб қилинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:02, кўрилди: 10

ХОНАДОНЛАРДА
ҳаётнинг қайноғи
ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи
Пахтачи маҳалласи аҳли меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради. Ҳудуд тадбиркору ҳунармандлари, уста деҳқонлари боис элга танилган.

- Тандир - энг хосиятли, табаррук ва рўзғор учун жуда керакли буюм, - дейди тандирчи - ҳунарманд Дилшода Баратова. - Бежизга момоларимиз янги ҳовлига кўчиб ўтишдан аввал тандир, ўчоқ қуринглар, дейишмайди. Тандирли хонадон баракали, ризқ-насибали бўларкан. Бу ҳунарни қайнонам, турмуш ўртоғимдан ўрганяпман. Бир кунда 4 дона тандир соламиз. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати бўлгани каби тандирчилик ҳам маҳорат ва тажриба талаб этади. Тупроқнинг сифатига эътибор бериб, қўй жунидан солиб лой қорилади. Оёқ билан оби-тобида тепиб, лой пишитилади. Сўнгра дид ва маҳорат билан қуёшнинг кўзида ерга тайёрланган ўра-қолипларга солинади. Қуёш нурида ёрилиб кетмаслиги учун бир кун қолип усти ёпилади. 4-5 кундан сўнг тандирни қолипдан чиқарамиз ва 1-2 кун офтобда тоблаб эгасига топширилади. Буюртмалар кўп. Июндан сентябргача 100 дан ошиқ тандир тайёрлаб, ҳар бирини 70-75 минг сўмдан сотамиз. 3 ой ёз фаслида рўзғор, томорқа ва мол-ҳол юмушларидан ортиб, 7-8 миллион сўм даромад оламиз. 3 фарзандимиз камоли, орзу-ниятлар ушалишининг бари ана шу меҳнат ортидан.
ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:11, кўрилди: 29

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР
болалар ихтиёрида
Айни ёз пайти. Мактаб ўқувчилари таътилда. Ота-оналар фарзандларининг таътил кунларини мароқли ўтказиши учун жон куйдираётган пайт. Кимдир фарзандини турли йўналишдаги тўгаракларга, яна кимдир спорт машғулотларига жалб этган. Яна биров жисмонан ва маънан етуклик, кўнгилли ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатяпти. Чунки боланинг соғлиги аввало, оиланинг бахти, жамиятнинг муваффақияти.
- Болалар учун туманимиздаги 28,1 - ИДУМИ ҳамда 82-умумтаълим мактабларида кундузги, Севасойда эса доимий ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилган, - дейди туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Тўрақул Шодмонов. - Оромгоҳларда болалар учун барча қулайликлар мавжуд. Севасойда ёз давомида уч босқичда 80 нафардан жами 240, кундузги дам олиш лагерларида эса уч ой давомида 600 нафар ўқувчи мароқли дам олишди.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

 

ЭЗГУ ҒОЯЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:05, кўрилди: 22

ЭЗГУ ҒОЯЛАР
тарғиботи тадбирлари
Тинчлик-бебаҳо неъмат. Шу боис ҳам миллий ғоямизнинг асосини юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги каби асосий тушунчалар ташкил этади. Зеро, юрт тинч бўлса, жамият гуллаб-яшнайди, халқимиз фаровон бўлади. Бундай Ватанда комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби эзгу мақсадлар амалга ошади. Президентимизнинг " Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорида ҳам бу олий тушунчалар орқали давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, қўшнилар билан рақобат эмас, балки ҳамкорлик қилиш, шу орқали муаммоларни биргаликда ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этиб ўтилган. Зеро, айни дамда жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, эришилаётган ютуқлар ана шу муқаддас ва эзгу ғоялар самарасидир.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:04, кўрилди: 31

"АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА"
кўрик-танлови ўтказилди
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг энг устувор масалаларидан бирига айланди.
"Адолат" социал-демократик партияси ҳам хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўринларини топиши, уларнинг маънавий етуклигини таъминлаш мақсадида қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўтказилиб келинаётган тадбирлар мавзуси ҳам оилада аёлнинг ўрни, унинг фарзанд тарбиясидаги масъуллиги масалаларини қамраб олмоқда. Яқинда мазкур партия ташаббуси билан "Адолатли қайнона" кўрик-танлови ўтказилиб, унда диний-маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари, ташкилот ва корхоналар хотин-қизлар қўмиталари раислари, туманимизнинг фаол аёллари иштирок этишди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

95 ёшли Юсуф бобо Пирматов Мирзатуп

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:03, кўрилди: 22


95 ёшли Юсуф бобо Пирматов Мирзатуп
95 ёшли Юсуф бобо Пирматов Мирзатуп маҳалласида истиқомат қилади. Нуроний отахоннинг навқирон йигитлик чоғлари даҳшатли жанг майдонида ўтган. Иккинчи жаҳон урушидан қайтган Ю.Пирматов механизатор бўлиб хўжаликда фаолият юритди. Тинч ва фаровон кунларга етказганидан у кишининг қалбида шукроналик ҳисси.95 ёшли Юсуф бобо Пирматов Мирзатуп

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҲОВУЗ, ГИДРАНТ НЕГА КЕРАК?

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:02, кўрилди: 21

ҲОВУЗ, ГИДРАНТ НЕГА КЕРАК?
Ҳовузи, ариқлари қуриб-қақшаб ётган ҳудуд, бирон корхона ёки маҳаллада ақалли битта ҳам ерости гидранти ўрнатилмаган бўлса, ёнғин ўчириш автомашинасига сув қаердан олинади? Ёнғинни ўчириш учун битта ёки иккита автомашинадаги сув етмаса, шубҳасиз, сув гарчанд олис масофадан бўлса-да, ташиб олиб келинади.
"Зар қадрини заргар билади", деганларидек, ҳовузларнинг, гидрантларнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини ёнғин ўчирувчилар яхши билишади. Маҳалла марказларида мавжуд етмишдан ортиқ сув ҳовузларининг аҳволи талаб даражасида эмас. Ҳашар йўли билан уларни таъмирлаш, сув билан тўлдириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Саксондан ортиқ ерости сув гидрантлари носоз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ ТАМАЛ ТОШИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:01, кўрилди: 20

"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ
ТАМАЛ ТОШИ"
Шу мавзудаги Боғонали махалласи фукаролари билан ўтказилган йиғилишда "Маҳалла"хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси мутахассиси Э.Нормуродова, 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси М.Маллаева, бош имом хатиб О.Назаров ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси Ф.Мустафоевалар никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, шаърий никоҳ, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари тўғрисида маълумот берди.
- Оиланинг тинч-тотувлиги ва мустаҳкамлиги юрт фаровонлиги асосидир, - деди М.Маллаева ўз сўзида. - Инсон ҳаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Икки инсоннинг ришталарини боғловчи кўприк никоҳдир. Оила кодексининг иккинчи бўлими Никоҳ мавзусига бағишланган бўлиб, шаърий тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Никоҳланувчиларнинг аризаси бир ой сўнг шахсан ўзлари иштирокида амалга оширилади. Никоҳ тузиш ихтиёрий, никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Оила кодексининг 15-моддасида қонуний никоҳга кириш ёши аёллар учун 17 ёш, эркаклар учун 18 ёш деб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар ҳақида батафсил келтириб ўтилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:00, кўрилди: 13

ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

Ошиқота маҳалласида тикув цехи ишга тушди. Тажрибали тикувчи Зебо Қорақулова бошқараётган ушбу цехда айни дамда 4 нафар тикувчи меҳнат қилаяпти.
- Тикув цехининг ишга тушганлиги айни муддао бўлди, - дейди бувим. - Олдин битта куйлак тиктириш учун туман марказига бориб келишга тўғри келган. Бугунги кунда эса ҳам арзон, ҳам ўзимиз истаган кийим-кечакларни айниқса, биздек кекса онахонлар учун маҳалламиз тикув цехида тайёрлаб беришаётганидан хурсандмиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНИ ХОДИМЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:59, кўрилди: 14

ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНИ ХОДИМЛАРИ
фуқаролар билан учрашди
Чархин ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолари ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги "Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш - барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Чархин ҳамда Улуғбек маҳаллалари фуқаролари иштирок этган мазкур йиғилишга суд ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, судловга оширилаётган ишлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилишда жиноий ишлар бўйича вилоят судининг судьяси З.Файзиев "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш асослари ва олдини олиш" ҳақида маъруза қилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга