Бош Сахифа » САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

 
 
 

САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 13:39, курилди: 121

0
САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Инсон қадр-қиммати юксалган, манфаатлари барча нарсадан устун саналган мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалардан бири сифатида доимий диққат эътиборда бўлиб келмоқда. Зеро, эзгулик ва саховатпешалик миллатимизга хос бўлган қадрият. 18 май куни "Бахт" маъданий-маърифий тадбирлар масканида Паст Дарғом ва Нуробод туманларидан 25 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди. "Президент эътибори-мурувват тадбирларида" шиори остида ўтказилган бу тўй "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг мазмун моҳиятига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, касаба уюшмалари ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
- Ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш ва турмуш шароитини яхшилашга ҳисса қўшиш ниятида амалга оширилган бу тадбирдан барча мамнун, - деди Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоятига бириктирилган вакили Ғофуржон Ҳамидов тўйболаларни шодиёна кун билан муборокбод этаётиб. - Бугунги хайрия тадбири мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз эътиборида эканининг ёрқин намунасидир.
Тантанада сўзга чиққан фахрийлар, жамоатчилик вакиллари тўйболаларни қутлаб, Ватан тараққиёти йўлида баркамол авлод бўлиб етишишлари, юрт довруғини дунёга тарата оладиган муносиб фарзандлар бўлиб камол топишларига тилак билдиришди.
- Бугун биз учун унутилмас кун бўл¬ди, - дейди Бўстон маҳалласида яшовчи Фарҳод Эргашев. Бугун ўғлим Исломжоннинг суннат тўйи давлатимиз томонидан катта тантана қилиб ўтказилганлиги бизни қувонтирди.
- Китоблар, велосипед яна бир талай совға-саломлар олган ўғлим Суҳроб ниҳоятда бахтиёр. Оиламизга, ўғлимнинг қувончига қувонч қўшган юртимиз раҳбарига минг бора раҳмат, - деди олтиқаҳрамонлик Феруза Мардиева.
Тўйболаларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзудаги китоблар тўплами ҳамда "Халқ банки" туман филиалида улар номига очилган ҳисоб рақамига 1 миллион сўмдан пул маблағлари қўйилган омонат жамғарма дафтарчаси топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров иштирок этди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.