» ХАБАРЛАР

---

ХАБАРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёни билан Республикамиз мактабларининг бошланғич синф¬ларида ўқиш тартибига ўзгартириш киритилди. Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кунлик тартибга ўтилади.
Ушбу тартиб киритилишидан асосий мақсадлардан бири, оилавий дам олиш кунларини мазмунли ташкил қилиш, ички туризмни ривожлантиришдан иборат.
***
Энг йирик масжид По¬кистон пойтахти Исломободдаги Файсал масжиди. Унинг ичига 35 минг, ҳовлисига 150 минг киши сиғади.
***
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг сиртқи (махсус сиртқи) таълимига талабаларни қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
***
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"га киритилган объектларни ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.
***
2019-2029 йилларда Паст Дарғом туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
***
Тадбиркорлар Алишер Юнусов, Мирзо Бобожонов, Жамол Элмуродовлар ташкилотчилигида Сазағон маҳалласининг Ойбек кўчасида 500 метр йўл асфальт қилинди. Йўл таъмирланишига кетган харажат 52 миллион сўмга етди. Кўча аҳли савобли иш учун баҳоли қудрат ҳисса қўшишди.
***
Фермер хўжалигининг даласи бошида чайла, 5 қутидан асалари, товуқ катак, сигир бузоқлар сақланадиган бўлди.
***
"Ўзбегим" тўйхонасида ўтказилган Ортиқ Султонов ва Зокир Очилдиевлар иштирокидаги "Ҳандалак" гуруҳининг янги концерт дастурида 3 мингга яқин пастдарғомликлар қатнашди.
***
23-26 январь кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича 1500-3000 метрга югуриш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган пастдарғомлик Маржона Баратова 23-25 февралда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон давлатлари ўртасида ўтказилган Марказий Осиё халқаро мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.
***
Ошиқ ота зиёратгоҳини обод қилиш учун катта ҳашар уюштирилиши режалаштирилмоқда.
***

Туманимиздан 1000 нафарга яқин чақирилувчилардан сиёсий билим савияси, жисмоний тайёргарлиги ва барча талабларга жавоб бера оладиган 295 нафар йигитларимиз танлов асосида бир йиллик хизматга, 590 нафарининг эса сафарбарлик чақируви резервига ҳужжатлари расмийлаштирилди.
***
Қатортерак маҳаҳал¬ласи ҳудадидаги 17-мактаб спорт зали қурилиши бошлаб юборилди.
***
Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган спортнинг енгил атлетика турида (3000 метр) пастдарғомлик Бахтиёр Ўткиров рақибларидан устунлигини исботлади. Туманимиз вакили ўолиб Тоҳиржонов эса эстафета беллашувида бош-қаларга имконият қолдирмади. Тўсиқлар оша 3 минг метрга югуришда яна бир тумандошимиз Отабек Тошқувватовга 2-ўрин насиб этди.
***
Мутахассисларнинг деҳқонларга янада яқин бўлиши, олис ҳудуддаги фермерлар далаларига бориб, агротехник тадбирлар, экинлар парваришини назорат қилиши, керак пайтда зарурий маслаҳатлар бериши учун туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат машиналари берилди.
***
20 февраль куни туманимиздан 12 нафар фуқаро Умра ҳаж зиёрати сафарига йўл олди.
***
Фурқат маҳалласилик якка тартибдаги тадбиркор Собир Жўрақулов 30 сотихлик иссиқхонасида 7000 минг туп бодринг етиштиряпти. Тадбиркорнинг айтишича, 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида дастлабки ҳосил йиғиштириб олинади. Ҳар туп экиндан 10 килограмгача бодринг олиш мўлжалланмоқда. Ҳисобли одам даромадни рақамлардан билиб олади.
***
2017 йил 24 ноябрь ойи "Элбек" МФЙда ТП-2684, ТП-2685 дан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш тармоғининг 1,2 километрини янгилаш 2018 йил февраль ойига мўлжалланганини "Ўзбекэнерго" АЖ ва вилоят электр тармоқлари корхонаси вакиллари ваъда беришганди. Бажарилиш муддати ўтаяпти. Афсуски натижа сезилмаяпти.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёни билан Республикамиз мактабларининг бошланғич синф­ларида ўқиш тартибига ўзгартириш киритилди. Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кунлик тартибга ўтилади.
Ушбу тартиб киритилишидан асосий мақсадлардан бири, оилавий дам олиш кунларини мазмунли ташкил қилиш, ички туризмни ривожлантиришдан иборат.
***
Энг йирик масжид По­кистон пойтахти Исломободдаги Файсал масжиди. Унинг ичига 35 минг, ҳовлисига 150 минг киши сиғади.
***
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг сиртқи (махсус сиртқи) таълимига талабаларни қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
***
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"га киритилган объектларни ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.
***
2019-2029 йилларда Паст Дарғом туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
***
Тадбиркорлар Алишер Юнусов, Мирзо Бобожонов, Жамол Элмуродовлар ташкилотчилигида Сазағон маҳалласининг Ойбек кўчасида 500 метр йўл асфальт қилинди. Йўл таъмирланишига кетган харажат 52 миллион сўмга етди. Кўча аҳли савобли иш учун баҳоли қудрат ҳисса қўшишди.
***
Фермер хўжалигининг даласи бошида чайла, 5 қутидан асалари, товуқ катак, сигир бузоқлар сақланадиган бўлди.
***
"Ўзбегим" тўйхонасида ўтказилган Ортиқ Султонов ва Зокир Очилдиевлар иштирокидаги "Ҳандалак" гуруҳининг янги концерт дастурида 3 мингга яқин пастдарғомликлар қатнашди.
***
23-26 январь кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича 1500-3000 метрга югуриш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган пастдарғомлик Маржона Баратова 23-25 февралда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон давлатлари ўртасида ўтказилган Марказий Осиё халқаро мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.
***
Ошиқ ота зиёратгоҳини обод қилиш учун катта ҳашар уюштирилиши  режалаштирилмоқда.
***
Туманимиздан 1000 нафарга яқин чақирилувчилардан сиёсий билим савияси, жисмоний тайёргарлиги ва барча талабларга жавоб бера оладиган 295 нафар йигитларимиз танлов асосида бир йиллик хизматга, 590 нафарининг эса сафарбарлик чақируви резервига ҳужжатлари расмийлаштирилди.
***
Қатортерак маҳаҳал­ласи ҳудадидаги 17-мактаб спорт зали қурилиши бошлаб юборилди.
***
Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган спортнинг енгил атлетика турида (3000 метр) пастдарғомлик Бахтиёр Ўткиров рақибларидан устунлигини исботлади. Туманимиз вакили ўолиб Тоҳиржонов эса эстафета беллашувида бош-қаларга имконият қолдирмади. Тўсиқлар оша 3 минг метрга югуришда яна бир тумандошимиз Отабек Тошқувватовга 2-ўрин насиб этди.
***
Мутахассисларнинг деҳқонларга янада яқин бўлиши, олис ҳудуддаги фермерлар далаларига бориб, агротехник тадбирлар, экинлар парваришини назорат қилиши, керак пайтда зарурий маслаҳатлар бериши учун туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат машиналари берилди.
***
20 февраль куни туманимиздан 12 нафар фуқаро Умра ҳаж зиёрати сафарига йўл олди.
***
Фурқат маҳалласилик якка тартибдаги тадбиркор Собир Жўрақулов 30 сотихлик иссиқхонасида 7000 минг туп бодринг етиштиряпти. Тадбиркорнинг айтишича, 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида дастлабки ҳосил йиғиштириб олинади. Ҳар туп экиндан 10 килограмгача бодринг олиш мўлжалланмоқда. Ҳисобли одам даромадни рақамлардан билиб олади.
***
2017 йил 24 ноябрь ойи "Элбек" МФЙда ТП-2684, ТП-2685 дан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш тармоғининг 1,2 километрини янгилаш 2018 йил февраль ойига мўлжалланганини "Ўзбекэнерго" АЖ ва вилоят электр тармоқлари корхонаси вакиллари ваъда беришганди. Бажарилиш муддати ўтаяпти. Афсуски натижа сезилмаяпти.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарла

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56