» Мутасаддилар нега муносабат билдирмайди?

---

Мутасаддилар нега муносабат билдирмайди?

Гезетанинг 2019 йил 28 январь 3-сонида чоп этилган "Қолган ишга қор ёғар" сарлавҳали мақолада Янгиобод массивида фойдаланишга топширилган уйлар атрофида чиқинди ташланадиган жой йўқлиги тўғрисида туман ободонлаштириш бошқармасига эътироз билдирилган эди. Бу муаммо ечимини топмасдан, "сарсон"лигича қолаяпти.
***
Галатут МФЙга қарашли 4-мактаб ёнида қурилган трансформаторнинг барча хонадонларни электр энергияси билан таъминлаб беришга қуввати етмаётгани, янги трансформаторга бўлган талабга изоҳ бериш туман электр тармоқлари корхонаси раҳбариятидан сўралди. Жавоб бериш бу гал ҳам корхонадагиларга малол келди чоғи.
***
Галатут маҳалласида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун спорт майдонига жой ажратилганига 2-3 бўлгани, лекин ҳанузгача бу майдоннинг "умри" беҳуда ўтаётгани хусусида ҳам "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳам негадир "қизиқишмади".
ТАҲРИРИЯТ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56