» BIZNES KLUB nima degani?

---

BIZNES KLUB nima degani?

Мастер класс, стартап, кластер, инновация каби тушунчалар бир-бирини боғлаб, билим ва амалиётни қайсидир маънода бирлаштиради. Ёшларда пайдо бўлган ғояларни имкон даражада қўллаб-қўвватлаш ва уларга тўғри йўналиш бериш ҳозирда бутун мамлакатда авж олаяпти.Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ўргатиб бориш мақсадида мактабларда "Бизнес клуб"лар ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори асосида ташкил этилган бу клублар самарасини бера бошлади.
Туман ёшларининг салкам бир миллиард сўмга яқин лойиҳалари Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бошқармасидан тижорат банкларига имтиёзли кредитлар беришга тавсияси олинди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши тавсияси асосида уларнинг бизнес режалари маъқулланди. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича ташкил этилган "Бизнес клуб"лар кундан кунга ёшларни қизиқтираяпти. Улар ўз ғояларини амалга ошириши қўшимча амалий ёрдам сифатида хизмат қилаяпти.
Акмал ХОЛМИРЗАЕВ,
ёш тадбиркорлар
консультатив маркази
координатори.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56