Бош Сахифа » Материалы за 11.01.2018

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"Ватан ҳимоячилари куни"

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:57, кўрилди: 306

"Ватан ҳимоячилари куни"
- "Ватан ҳимоячилари куни" мавзуси ўқувчилар тасаввури юртга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида шаклланаётгани дарс жараёнларида ифодасини топмоқда, - деди 12-мактаб бошланғич синфи ўқитувчиси Чарос Бобонорова."Ватан ҳимоячилари куни"

Йўналиш: Сиёсий

 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:55, кўрилди: 29

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
2017 йил 21-31 - декабрь кунлари тумандаги "Паст Дарғом мева-сабзавот деҳқон бозори" МЧЖ да "Дилафрўз", "Сори бобо" фермер хўжаликлари деҳқонлари 11 тоннага яқин турли сабзавот, "Пўлат балиқ ҳавзаси" балиқчилик хўжалиги аъзолари 1 тонна "луқмаи ҳалол", "Холмамат Мустаев" ва "Исоқова Ўлмасой" боғдорчилик хўжаликлари 3,5 тонна олма, "Нафас Анвар асал" хўжалигининг асаларичилари 100 килограмм асал сотишиб, тумандошларимизнинг байрам дастурхонига файз улашди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ДАЛА МАКТАБДА

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:54, кўрилди: 25

ДАЛА МАКТАБДА
фермерлар ўқуви
"Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистонда сув ресурсларининг миллий лойиҳаси" доирасида туман сув хўжалиги ходимлари ҳамда фермерлар дала мактаби қатнашчиларининг семинари "Зарафшон" массивида ташкил этилди.
ММТП, фермер хўжаликлари раҳбарлари, СИУлар вакиллари иштирок этган тадбирда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-ҳосил етиштириш, истеъмолчиларга сувни тўғри тақсимлаб бериш, ирригация тадбирларини олиб боришнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритилди. Ирригация объектларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

АЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:53, кўрилди: 43

АЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ
Паст Дарғом юртимизнинг энг кўҳна гўшаларидан бири бўлиб, номи Дар-ғом канали билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Тарихий манбаларда Дарғом канали милоддан аввалги V-IV асрларда қазилганлиги қайд этилган. Птоломей тузган харитада (II аср) Дарғом канали "Дарғоманий" деб келтирилган. Сосонийлар даври (III-VII аср) "Бундихешт" диний китобида "Дарғамон" номи билан тилга олинган.АЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ У Зарафшон дарёсидан бошланиб, унинг бош тўғони Работхўжа қишлоғи яқинида жойлашган. Каналнинг асосий ўзани Қарши чўлигача давом этиб, Қорадарё-га бориб туташади. Фактлардан кўриниб турибдики, Дарғом дарёси қадимдан мавжуд бўлган. Худди шу фактни Мирзо Бобурнинг "Бобурнома" асарида ҳам учратамиз:АЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ
"Бу Руд Мунинг тубидан оққан учун Кухак суви дерлар. Бу сувдин бир улуғ Рўд айириб турилар. Балки дарёчадур, Дарғом суви дерлар".






Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ПОЧЧАСИНИ ДЎППОСЛАДИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:49, кўрилди: 21

ПОЧЧАСИНИ ДЎППОСЛАДИ
Юқори Боғонали маҳалласида яшовчи ўолиб Қурбонов поччаси билан келишмай қолганлиги сабабли "ўқитиб" қўймоқчи бўлди. Қариндошлари Миржалол Абдувоҳидов ҳамда Чорижон Қозоқовлар билан тун ярмида "душмани"нинг уйига бостириб кириб, жиянининг кўз ўнгида обдон дўппослади. Воқеа жойидан ғойиб бўлган "уч" паҳлавон энди қилмишлари учун жавоб беришаяпти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:48, кўрилди: 21

Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш
Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жума "Пахта тозалаш заводи" АЖда ўқув машғулоти бўлиб ўтди.Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш
Унда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, ИИБ, ИИБ ЁХБ, ДСЭНМ ҳамда вилоят ва туман пахта тозалаш корхоналари ходимлари иштирок этишди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИГА БАРЧА МАСЪУЛ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:46, кўрилди: 23

ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИГА БАРЧА МАСЪУЛ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда уни кенг халқ оммасига етказиш мақсадида туманда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Юртимиз тараққиёти масалалари ўз ифодасини топган Мурожаатнома мазмун-моҳиятини уққан ҳар бир фуқаро дахлдорликни ҳис қилаётгани вилоят олийгоҳларининг бир гуруҳ олим ва ўқитувчиларининг 5-10 январь кунлари аҳоли билан 40 дан ортиқ учрашувларида яққол сезилди. 2017-2021 йилларда юртимизни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги ғоялар қамралган Мурожаатнома ҳаётдаги аниқ рақам ва мисоллар билан тушунтирилиши фуқаролар эътиборини тортмоқда.

Йўналиш: Сиёсий

 

"Аист-2" замонавий тиббий аппарат ўрнатилди

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:44, кўрилди: 21

"Аист-2" замонавий тиббий аппарат ўрнатилди
2017 йилда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлимида 3533 нафар чақалоқ туғилган. Жумладан, 13 эгизак, 1819 ўғил, 1764 қизалоқлар дунёга келган. Бўлимда 2018 йилда илк чақалоқ - болдирлик Равшан Раҳматов ҳамда Хуршида Абдусаматоваларнинг иккинчи фарзанди - қизалоқ «инга»си эшитилди. "Аист-2" замонавий тиббий аппарат ўрнатилди

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЖАСОРАТ МАЙДОНИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:43, кўрилди: 27

ЖАСОРАТ МАЙДОНИ
жасурларни кутмоқда
"Ўғлим ҳарбий хизматга кетиш арафасида".
Туман мудофаа бўлимига кириб борар эканмиз, Ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этишга бел боғлаган йигитларнинг ота-оналари қалбида фахр туйғулари билан айтган гаплари қулоғимизга чалинди. Дарвоқе, она юрт тупроғини муқаддаслигича асраш, уни ҳимоя қилиш айниқса, йигитларимиз зиммасидаги буюк масъулият ҳисобланади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:41, кўрилди: 24

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

2018 йил остонасида туман Кенгаши депутатлари маҳаллий бюджетнинг кутилаётган ижроси ҳамда Янги йилдаги бюджет параметрларини тасдиқлашди.
***
Республика касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан тумандаги 111 та кам таъминланган оилага 11 турдаги маиший техникалар берилди. 10 та таъминоти кам оиланинг уй-жойлари таъмирланиши учун 10 миллион сўмдан, 6 нафар беморнинг даволанишига 4 миллион сўмдан маблағ ажратилди. 2 нафар ногироннинг янги уй-жойига тўлиқ тўловлар амалга оширилди.

Йўналиш: Янгиликлар

 
Орқага Олдинга