Бош Сахифа » Материалы за Декабрь 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:28, кўрилди: 25

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давомида фуқаролардан соҳага доир саволлар бўлди. Фуқароларнинг ариза ва мурожаатларини тинглаш ва қабул қилиш учун махсус хонаМУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА ажратилган. Мурожаатларни ўрганиб чиқиб, меъёрий ҳужжатлар асосида жавоб бериляпти. Аксарият фуқаролар ёшга доир пенсия¬лардаги ўзгаришлар хусусида мурожаат қилишмоқда.


Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"Саломатлик-3"

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:25, кўрилди: 32

"Саломатлик-3"
Туман кўп тармоқли поликлиника клиник таҳлилхона бўлимида "Саломатлик-3" дастури асосида чет давлатдан автоматлаштирилган биокимёвий анализатор аппарати келтирилди."Саломатлик-3"

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:23, кўрилди: 48

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Шу йил 16 декабрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Депутатлар шу йил 8 октябрь куни туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссиясининг ахборотини тинглаб, ЎзЛиДепдан кўрсатилган ва сайланган депутат Баҳром Ходжаевнинг ваколатини тасдиқлашди. "Халқ депутатлари вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияси аъзоларининг гувоҳномаси тўғрисида"ги низом сессияда депутатлар томонидан маъқулланди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАНБЕҲ БЕРИШ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:21, кўрилди: 24

ТАНБЕҲ БЕРИШ
ота-онанинг бурчи
Баркамол ва маънан соғлом фарзандни тарбиялаш ва унинг онгига ўз миллийлигимизни сингдиришга аввало, ота-оналар масъул. Чунки, шахснинг хислатлари оилада шакллана бошлайди. Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири Абу Али Ибн Сино бола тарбиясига оид фикр-мулоҳазаларида бола аҳлоқининг шаклланишига эр-хотиннинг бир-бирига бўлган муносабати, ўзаро ҳурматлари ижобий таъсир кўрсатишини айтган. Халқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади", деган нақл ҳам бежизга ишлатилмайди. Маданиятли, маънавиятли оилада тарбия топган бола, албатта, гўзал сифатларга эга бўлади.
Афсуски, айрим оилаларда фарзандининг аҳлоқсизлигини, ножўя хатти-ҳаракатини билиб, кўриб "Ҳали эси кириб кетади", дейдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас.
- Қизингиз кийиниш одобидан чиқиб бораяпти. Салгина танбеҳ бериб қўйинг, - деганим унга ёқмади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БАҒРИКЕНГЛИК

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:20, кўрилди: 27

БАҒРИКЕНГЛИК
Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, бағрикенглик тамойиллари ҳаётимизда яққол ифодасини топмоқда. Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида"ги Фармони ҳам фикримизнинг тасдиғидир. Йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат саналади. Ушбу ҳужжат билан юртимизда турли шароитлар туфайли жиноят содир қилган, қилмишидан пушаймон бўлиб тузалиш йўлига ўтган, яшаш жойи жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган кўплаб шахслар авф қилинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:18, кўрилди: 22

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
меҳнат ярмаркаси
Туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи кенгаши, касб-ҳунар коллежлари, халқ таълими ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолия-тини мувофиқлаштириш кенгашлари ҳамкорлигида ишсизлар, уюшмаган ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганлар бандлигини таъминлаш мақсадида шу йил 16 декабрь куни педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
Ярмаркага туманда фаолият олиб бораётган 84 та корхона, ташкилот ва муассасалар 236 та (вакант) бўш иш ўринлари ва фаолияти давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналари билан иштирок этди.
Унда 147 нафар хотин-қиз, 52 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 172 нафар уюшмаган ёшлар, 34 нафар меҳнат мигрантлари, 23 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ва бошқа фуқаролар қатнашди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ЁШ КИТОБХОН"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:13, кўрилди: 290

"ЁШ КИТОБХОН"
танловининг туман босқичи

Болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилган "Ёш китобхон" республика танловининг туман босқичи "Ёшлар маркази"да бўлиб ўтди. Танлов 14, 19 ҳамда 20, 31 ёшлиларнинг китоб мутолааси, асарлардан олинган таассуротларнинг ўқувчи онгидаги акссадоси, ўз ўрнида китобхонлик тарғиботи борасидаги ташаббуслар жараёнидаги иштирокини аниқлаб берди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"КИТОБ ОЛАМИ" МАЖМУАСИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:12, кўрилди: 35

"КИТОБ ОЛАМИ" МАЖМУАСИ
қурилиши бўйича жим-житлик

- Неварам 9-синфда ўқийди, - деди мутолаа маданиятига бағишланган тадбирлардан бирида Гўзалкент қўрғонида истиқомат қилувчи онахон М.Бектамишева. - Бадиий китоб ўқишга қизиқиши кучли. Оиламизда мўъжазгина кутубхона бор. Чунки, ўзим ҳам турли мавзудаги китобларни ўқишни ёқтираман. Шу сабабми, ҳаётда эзгу ниятларим рўёбга чиқди. Институтни тугатиб, то нафақага чиққунга қадар туман халқ таълими бўлимида бошланғич синф ўқитувчилари етакчиси сифатида ишлаб, обрў-эътибор топдим. Китобдан камолотга эришганимни ёддан чиқармаган ҳолда, нафақа пулимга бадиий китоблар сотиб олиб, неварамни хурсанд қилиш ниятида туман марказида жойлашган китоб дўконига йўл олдим. Аммо… афсуски, истаган китобларим дўкон пештахтасида йўқ. Шу пайт ёшгина бир қиз хаёлимдан ўтаётган фикрларни уққандек, саволга тутди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

Саломатлик

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:11, кўрилди: 51

Тажриба амалиётнинг муҳим омили, - деди бош ҳамшира Хуршида Соатова.Саломатлик

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РАСМЛАР ТАНЛОВИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:07, кўрилди: 38

РАСМЛАР ТАНЛОВИ
1 декабрь - "Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни"га бағишланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги "Саломатлик ва экология маркази" ташаббуси билан "Ўзбекистон келажаги соғлом ёшлар қўлида" шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Йўналиш: Сиёсий