Бош Сахифа » Материалы за 29.12.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:23, кўрилди: 43

«ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ»
деди янги хонадон соҳибаси


Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Уй-жойга эга бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, меҳр-мурувватга йўғрилган эзгу ишлардан диллар нурафшон бўлмоқда.ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ
Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" ва 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

 

ЙИЛ ПОЁНИДА…

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:22, кўрилди: 31

ЙИЛ ПОЁНИДА…

* СамДУ магистри Тўқбой маҳалласилик Ҳилола Нуриддинова 2017-2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари танловининг ғолиби бўлди.
* Ҳанифа Ниёзқулова туман мактабгача таълим бўлими мудираси этиб тайинланди.
* Фазлиддин Холмаматов Тўқбой маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида иш бошлади.
* Туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти Нуржаҳон Мамадиёрова Ўзбекистон Республикаси "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
* Тумандаги 106 та ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз маҳаллалари тарихини яратишга киришишди.
* "Бека Чарос" хусусий корхонаси замонавий типдаги фабрикага айлантирилиши учун пойдеворни бошлади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:21, кўрилди: 33

ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ барчага насиб этсин


Соғинган юракларга илиқлик, кўнгилларга кўтаринкилик бахш этиб янги йил эшик қоқмоқда. Айни пайтда туманимиздаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим даргоҳлари, давлат муассасалари, маҳалла ва гўзарларда бу қутлуғ айё қаршиланмоқда. Янги йилни аъло кайфият билан кутиб олиш мақсадида туман марказининг икки асосий қисми - Жума "Ёшлар боғи" ҳамда Гўзалкент анфитеатрида улуғ тантана рамзи, даракчиси сифатида "Янги йил арчаси" ўрнатилди.ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ Албатта, эзгулик, яхшиликка талпинган диллар байрам кунлари арча атрофида бир-бирларига яхши ният, тилакларини изҳор этишади. Куй-қўшиқлар жарангига ҳамоҳанг ҳолда тирикликнинг иноятли дамларини шукроналик билан кутиб олишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ файзга тўлсин

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:19, кўрилди: 34

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ файзга тўлсин

- Байрам дастурхони учун харид қилгани чиқибсиз-да…
- Ҳа айланай, тўкинчиликни қаранг. Бозорда ҳамма нарса бор. Деҳқонларни айтмайсизми, борини бозорга чиқаришибди. Балиқ, гўшт, тухум, деҳқон ўзи етиштирган барча маҳсулотлардан элга ҳам илинибди. Муҳими, нархлари харидорни "чақмайди".
Ҳа, Жума мева-сабзавот бозори шу кунларда ҳар вақтдагидан ҳам гавжум. Янги йилни халқимиз тўкин дастурхон атрофида, байрамона кайфиятда кутиб олишлари учун туманимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:18, кўрилди: 28

ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ
кеча ва бугун…


20 декабрь куни эрта саҳардан Жума шаҳрида жойлашган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бошланган катта тантана йиғилганлар билан янада файзиёблашди. Ўша куни мазкур таълим даргоҳининг 20 йиллиги ижодкорлар, туман ҳокимлиги, ташкилот ва муассаса ходимлари, ҳунармандлар, амалий санъат усталари, туманлардан таклиф этилган иқтидорли ижодкорлар иштирокида тантанали нишонланди.ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун… Тадбир давомида мактаб-интернатнинг кўргазмалар залида Ўзбекистон маданиятининг кеча ва бугунини акс эттирган "Кеча ва бугун" мавзусида тасвирий санъат ва фотоасарлар кўргазмалари намо-йиши ўтказилди.ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ кеча ва бугун…

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

УРГУТЛИК ҲАМКОРЛАР ташрифи

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:16, кўрилди: 29

УРГУТЛИК ҲАМКОРЛАР ташрифи
Туманимиздаги мавжуд 106 та маҳалла фуқаролар йиғинлари жорий йилнинг 20 июнида Ургут туманининг барча маҳаллалари билан "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" лойиҳаси асосида ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузганди. Ана шу меморандумга асосан, 16 декабрь куни Ургут тумани фуқаролар йиғинларининг вакиллари тумандаги маҳаллаларда ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш жараёнлари билан танишиш, тажриба алмашиш учун ташриф буюрди. Меҳмонлар аҳоли билан мулоқот давомида туман маҳалла фуқаролар йиғинларида ишларнинг ташкил этилиши, яратилган иш ўринлари, қурилиш ва ободончилик ишларининг бориши, оилавий тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, маиший хизмат шохобчалари, кам таъминланган оилалар, кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш, болалар ва ўсмирлар учун мусиқа ва санъат, спорт секциялари, бадиий ҳаваскорлик, миллий ҳунармандчилик касби йўналишларидаги ишларни ўргандилар.

Йўналиш: ---

 

САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:14, кўрилди: 24

САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ
талабалар нигоҳида


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қаратилган саъи-ҳаракатлар изчил ривожланмоқда. Педагогика ва спорт коллежида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифатини ва шаффофлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва сайёр суд жараёнлари таъсирчанлигини оширишга қаратилган тадбир шу хусусида бўлди.САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида
Унда дастлаб, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Азизжон Сафаров, одил судловни таъминлаш ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида қатнашчиларга тушунча берди.

Йўналиш: Сиёсий

 

АРАВАЧАСИ БЎЛСА кўчаларга чиқмоқчи

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:13, кўрилди: 42

АРАВАЧАСИ БЎЛСА кўчаларга чиқмоқчи
Мамлакатимизда 30 ноябрдан 30 декабргача партия ташкилотлари томонидан "Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш - бурчимиз" шиори остида мурувват ойлиги ўтказилмоқда. Туман партия Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда белгиланган режа асосида жисмоний имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган оммавий-маданий ва хайрия тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратаяпти. Яқинда Эски Жума маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбир ҳам шулар жумласидандир. Хонадонларда бўлиб, мулоқотда 1-гуруҳ ногирони Ҳафиза Шукурованинг ҳолидан хабар олиниб, оила аъзолари билан суҳбатлашдик.
- Қизим мустақил ўтиролмайди, юролмайди. Табиат қўйнида сайр қилгиси келади. Ҳамма вақт ҳам шароит яратиб беролмаяпмиз. Ногиронлик аравачасига эҳтиёж сезилмоқда.
Жисмоний имконияти чекланган қизнинг онаси томонидан бўлган бу мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга сўровнома юборилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

НОАНЪАНАВИЙ "УРФ"ДАН ҚАЧОН ВОЗ КЕЧАМИЗ?

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:12, кўрилди: 23

НОАНЪАНАВИЙ "УРФ"ДАН ҚАЧОН ВОЗ КЕЧАМИЗ?

"Ота-оналарга байрам дастурхони учун 60-70 минг сўмдан тўғри келаркан. Бундан ташқари, қизлар учун адрас матодан куйлак, ўғил болаларга костюм-шим тиктириш ота-оналарнинг зиммасида экан".
1-синф ўқувчилари ўқийдиган синфхонадан чиқаётган ота-оналарнинг юқоридаги гаплари диққатимни тортди. "Саводхонлик байрами"га тайёргарлик борасида фарзандлари 1-синфда таълим оладиган ота-оналар йиғилишидан чиқаётган таниш онахонлардан бирини суҳбатга чорладим.
- Набирангизнинг ўқишидан хабар олгани келдингизми? - дедим салом бергач.
- Қайда, у ҳақда гап бўлмади. "Алифбе" байрами муаммоси… Фалончи сўмдан «йиға-йиғ»лар нимага керак ўзи? Чиройли, тўла-тўкис дастурхон бўлиши керак эмиш… Нима қилай, неварам ўксимасин деб рози бўлдим. Аммо шароитимиз ночор.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:09, кўрилди: 27

ҚИСҚА САТРЛАРДА
28-сонли ИДУМИда ўқийман. Ҳисоблаб кўрсам, таълим муассасамиз АРМ ига аъзо бўлиб, ўтаётган йил давомида 10 та бадиий китоб ўқибман. Аммо дугонам мендан 2 та ортиқ китоб ўқибди. Аслида синфдош дўстлар ўзаро "Ким кўп китоб ўқийди?" мусобақасини ташкил этган эдик. Улардан озгина орқада қолибман. Ота-онамга бу ҳақда гап очган эдим, оилавий кутубхона ташкил этиб беришларини ваъда қилди.
Сарвиноз АҲМЕДОВА.
***
Дадам зарур юмуш билан кўчага чиққанларида албатта, китоб дўконига киришни канда қилмайди. Ҳозиргача китоб жавонимдаги китоблар сони 30 тага етди. Ахир, ўз фарзандининг келажакда етук инсон бўлишини қайси ота-она истамайди, дейсиз? Мутолаага меҳрим ошиб бораётганидан оила аъзоларим ҳам хурсанд. Чунки, китоблар фақат инсонни эзгуликка, улуғликка ундайди-ку.
Садоқат УЗОҚОВА.
***
Ҳозирда дўкон расталарида "Спенер" номли ўйинчоқ сотувга чиққан. Аммо уни нима мақсадда ишлатилиши ҳеч кимни қизиқтирмаса керак. "Ўйинчоқ-да", деб қўямиз ўзимиз ҳам. Қизиқиб сотувчидан унинг нархини сўрадим. "16 мингдан 30 минггача", дея жавоб берди. "Алламбало нарса экан, бунинг бирор фойдали томони борми?» деб сўрадим. Мен қаердан билай, сотилгани фойда, қолгани билан нима ишим бор», деди қўполлик билан. Қизиғи, баъзи оналар болаларига ўша " матоҳ"ни сотиб олиб бераяпти. Ўрнига, инсонни етукликка етаклайдиган китоб олиб беришса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?
Сарвиноз ЎРАЛОВА.

Йўналиш: Янгиликлар