Бош Сахифа » Материалы за 20.12.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

СТАТИСТИК КУЗАТУВЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:43, кўрилди: 151

СТАТИСТИК КУЗАТУВЛАР

тизими янада соддалашди
Тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг янада тўлиқ ёритилиши статистик кузатувлар натижаларининг сифатлилиги ҳамда ишончлилиги орқали таъминланмоқда. Бинобарин, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг самараси ўлароқ, сўнгги йилларда статистик ҳисоботлар тизими сезиларли даражада соддалаштирилди. Давлатимиз раҳбарининг "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари бу борада муҳим омил бўлаётир. Пировардида статистик ҳисоботларни босқичма-босқич қисқартириш ҳисобига тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот юкламаси сезиларли даражада пасайтирилди. Яъни, ҳозирги кунга келиб, ҳисоботлар сони статистик ахборотларнинг тўлиқлиги ҳамда сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда, 2000 йилдагига нисбатан деярли 3 марта қисқартирилди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ОРЗУЛАРИ УШАЛМАЙ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:42, кўрилди: 46

ОРЗУЛАРИ УШАЛМАЙ
қиз умри хазонга айланди
"16 ёшли қиз ўзини поездга ташлабди". "Ҳали орзулари ушалиб улгурмаган қизга нима ситам ўтибди?".
Ҳа, ёмон хабар тез тарқалади. Ҳақиқатдан ҳам, Жума шаҳрининг Ш.Рашидов маҳалласида истиқомат қилган, 23-мактабнинг ўқувчисини шу йил 24 ноябрь куни "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди уриб кетиши натижасида вафот этган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"КОРРУПЦИЯ ТАЪЛИМ СИФАТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?"

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:41, кўрилди: 84

"КОРРУПЦИЯ ТАЪЛИМ СИФАТИГА
САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?"
Ҳуқуқий онги юксак даражада шаклланган киши албатта, жамиятнинг етук фуқароси бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топа билади. Таълим муассасамизда "Коррупция таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадими?" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маҳаллалар фаоллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
- Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунида жамиятимизга ёт иллатнинг салбий оқибатлари алоҳида таъкидлаб ўтилган, - деди муассаса директори М.Пардаев. - Биз бу каби иллатлардан ҳимояланиш, олдини олиш ҳолатларини ёш авлод қалбига чуқурроқ сингдиришимиз лозим.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Ёш истеъдодлар

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:40, кўрилди: 39

Жамиятимиз ёш истеъдодлар қўлга киритаётган ютуқлар билан янада равнақ топаяпти.Ёш истеъдодлар

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

«Агрокимёҳимоя»

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:39, кўрилди: 38

«Агрокимёҳимоя» АЖ туман филиали ходимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларига зарар етказувчи зараркунандаларга қарши курашиш чора-тадбирларини ҳозирданоқ бошлаб юборишган.«Агрокимёҳимоя»

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БОШИ ТОШГА ТЕГМАГАН ЭКАН

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:34, кўрилди: 40

БОШИ ТОШГА ТЕГМАГАН ЭКАН

Гулакондоз маҳалласида яшаган С.Н. ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган. У қўшнисининг уйига кириб, хонадонда вақтинча яшаётган ўолиб Завқиевга тегишли 14 миллион 300 минг сўмлик мулкини ўғирлаб кўздан ғойиб бўлади. Ўлжасини бозорга сотиб юборади. Орадан 1 ой ўтиб, муқаддам жабрланганнинг оила аъзоларига тегишли бўлган 800 минг сўмлик мулкини ўғирлайди. Буни қарангки, бир неча кун ўтиб яна шу хонадонни "ов" учун мўлжал қилади. Ўғирликларининг миси чиқмаётганидан руҳланган С.Н. ёнига тенгқури К.С.ни жалб этади. Улар сентябрь ойининг 14 куни Оқ олтин МФЙдаги хонадонлардан биридан 1 бош қорамол ўғирлашиб, яна Тинчлик МФЙдаги хонадонларга ҳам талон-тарож қилиш учун киришади. Янгиобод маҳалласилик К.С. ҳам "устоз"ини касбини "ўзлаштириб" олган экан. У сўнгги бор ўғирликдан "қуруқ" қайтган куни 3 нафар тенгқури билан тун пайти кўчадан ўтаётган аёл кишига ҳужум қилишади. Аёлнинг 155 минг сўмлик мулкларини тортиб олишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ГУГУРТ ҚУТИСИДА МАРИХУАНА

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:32, кўрилди: 39

ГУГУРТ ҚУТИСИДА МАРИХУАНА
Шу йил 20 октябрь куни Чархин ЙПХ масканидан ўтаётган автомашина тўхтатилди. Ҳайдовчининг қарашидан шубҳаланган жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари унинг эгнидаги кийимларни кўздан кечиришди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИС ГАЗИ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:31, кўрилди: 30

ИС ГАЗИ
нохуш ҳолатларга сабаб бўлади
Дудбўрон ва шамоллатиш каналлари белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилмаётганлиги, ностандарт, қўлбола усулда ясалган иситиш ва газ мосламалари, резина шланглардан фойдаланилиши, ўзбошимчалик билан ноқонунуий газ тармоқларига уланиб олиниши, марказлаштирилган иситиш тизимларининг талаб даражасида ёки умуман ишламаслиги, газдан оқилона ва бехатар фойдаланиш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада олиб борилмаётганлиги ис газидан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Профилактика инспекторлари

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:30, кўрилди: 33

Профилактика инспекторлари
Профилактика инспекторлари
Профилактика инспекторларининг тушунтириш ва тарғибот тадбирлари самараси ўлароқ, кун сайин аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб боряпти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҲУЖЖАТЛАР ТАХТ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:29, кўрилди: 44

ҲУЖЖАТЛАР ТАХТ
тадбиркор нега сарсон?
Юртмизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар кўлами тобаро ошмоқда.
Жумладан, "Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги юртбошимиз фармонида ҳам тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилиши таъминланиши таъкидланган. Фармон ижроси доирасида тумандаги "Ягона дарча" марказида давлат хизматлари кўрсатилиши муддатлари ўрганилди. Давлат хизмати кўрсатиш муддати ўн икки кун бўлган турар жойни нотураржой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Баҳодир Аҳмедовнинг аризаси шу йил 23 август куни туман ҳокимлигига юборилган. Бир кун ўтиб, туман архитектура ва қурилиш бўлимига йўлланган бу нома салкам бир ой муддат бош архитектор лавозими вакант бўлганлиги сабабли тўхтатиб қолдирилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга