Бош Сахифа » Материалы за 13.12.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"ЁШ КИТОБХОН"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:13, кўрилди: 295

"ЁШ КИТОБХОН"
танловининг туман босқичи

Болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилган "Ёш китобхон" республика танловининг туман босқичи "Ёшлар маркази"да бўлиб ўтди. Танлов 14, 19 ҳамда 20, 31 ёшлиларнинг китоб мутолааси, асарлардан олинган таассуротларнинг ўқувчи онгидаги акссадоси, ўз ўрнида китобхонлик тарғиботи борасидаги ташаббуслар жараёнидаги иштирокини аниқлаб берди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"КИТОБ ОЛАМИ" МАЖМУАСИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:12, кўрилди: 38

"КИТОБ ОЛАМИ" МАЖМУАСИ
қурилиши бўйича жим-житлик

- Неварам 9-синфда ўқийди, - деди мутолаа маданиятига бағишланган тадбирлардан бирида Гўзалкент қўрғонида истиқомат қилувчи онахон М.Бектамишева. - Бадиий китоб ўқишга қизиқиши кучли. Оиламизда мўъжазгина кутубхона бор. Чунки, ўзим ҳам турли мавзудаги китобларни ўқишни ёқтираман. Шу сабабми, ҳаётда эзгу ниятларим рўёбга чиқди. Институтни тугатиб, то нафақага чиққунга қадар туман халқ таълими бўлимида бошланғич синф ўқитувчилари етакчиси сифатида ишлаб, обрў-эътибор топдим. Китобдан камолотга эришганимни ёддан чиқармаган ҳолда, нафақа пулимга бадиий китоблар сотиб олиб, неварамни хурсанд қилиш ниятида туман марказида жойлашган китоб дўконига йўл олдим. Аммо… афсуски, истаган китобларим дўкон пештахтасида йўқ. Шу пайт ёшгина бир қиз хаёлимдан ўтаётган фикрларни уққандек, саволга тутди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

Саломатлик

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:11, кўрилди: 54

Тажриба амалиётнинг муҳим омили, - деди бош ҳамшира Хуршида Соатова.Саломатлик

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РАСМЛАР ТАНЛОВИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:07, кўрилди: 44

РАСМЛАР ТАНЛОВИ
1 декабрь - "Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни"га бағишланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги "Саломатлик ва экология маркази" ташаббуси билан "Ўзбекистон келажаги соғлом ёшлар қўлида" шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАРҚАТУВЧИ МАНБА

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:06, кўрилди: 33

ТАРҚАТУВЧИ МАНБА
даволаниш орқали барҳам топади
Инсон учун энг муҳими соғлик. Уни асраш, қадрига етиш кишининг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун ўзи қайғуриши, мутахассислар маслаҳатига қулоқ тутиши лозим.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз жоизки, бугунги кунда туманимизда сил касалига чалинган фуқаролар 341 нафарни ташкил этади. Улардан 322 нафари катталар, 18 нафари болалар ва 1 нафари эса ўсмир.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНГАН

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:05, кўрилди: 44

УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНГАН
консерваларни истеъмол қилманг!

Ҳар йили пишиқчилик палласи барча хонадон бекалари қиш учун помидор, бодринг сингари турли маҳсулотлардан консервалар тайёрлашади. Аммо уларни сифатли маҳсулотлардан, талаб даражасида тайёрланганлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмолга яроқли деб айтолмаймиз.
Туман ДСЭНМ ходимлари маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилиш ботулизм касаллигига олиб келиши ва инсон ҳаётига хавф туғдириши ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришаяпти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ОҚ ШАЙТОН"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:04, кўрилди: 40

"ОҚ ШАЙТОН"
измига кирган кимсалар

Инсон эсини таниганидаёқ, қалбида ҳавас ҳисси уйғонада. Ҳавасдан эса орзу туғилади. Киши улғайган сари, орзулари ҳам тобора юксалаверади. Масалан, ҳар ким болалигида кўпроқ ўйинчоғи ёки чиройли кийимлари бўлишни хоҳласа, вояга етганида эса рисоладагидек яшашни яъни, бахтли оиласи, обрў-эътибори бўлишини, хуллас, тукис ҳаёт кечиришни исташади. Албатта, орзуларга етишиш осон эмас. Бунинг учун кишида қатъий ирода, ишонч бўлиши керак.
Жамиятимизда шундай инсонлар борки, улар на орзу қилишни, на яшашни билишади. Бундайлар ғанимат дунёда яшаш фақат тирикликдан иборат, деб ўйлашади. Улар бу феъл-атвори билан яқинларини ҳам ҳаётдан бездириб юборади.

Йўналиш: Сиёсий

 

"ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:03, кўрилди: 45


"ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР"
Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан "Депутат ва ёшлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Партия фаоллари, таълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирда бугунги кун ёшлари, уларни қизиқтирадиган масала ва муаммолар юзасидан фикрлар ўртага ташланди.

- Депутат аввало, халқнинг таянчи ҳисобланади, - деди тадбирда сўзга чиққан "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Х.Ҳайитова. - Айни пайтда ўз салоҳияти, иқтидори билан муносиб номга сазовор бўлган ёшларимизни эътибордан четда қолдирмаслик, эзгу ҳатти-ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш биз партия фаолларининг ҳам вазифасига киради, албатта. Чунки, бугунги рағбат уларнинг эртанги муваффақиятларига туртки бўлиши тайин.

Йўналиш: Сиёсий

 

МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:02, кўрилди: 34

МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

Жума шаҳрининг "Анҳор" маънавий-маърифий тадбирлар масканида 3 декабрь куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Корхона ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими С.Эргашев юртимизда имконияти чекланган инсонларга эътибор, яратилаётган имкониятлар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Шу билан бир қаторда 120 нафардан ортиқ касаначилик билан шуғулланаётган, ҳаётда кўпчиликка нафи тегаётган, 200 нафар турли соҳаларда ўз меҳнатлари билан ибрат кўрсатаётган ногирон кишиларга миннатдорчилик изҳор этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбирда ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳассалар ҳадя этилди.

Йўналиш: Сиёсий

 

"ЁШЛАР ПОЕЗДИ" САМАРҚАНДДА

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:02, кўрилди: 38

"ЁШЛАР ПОЕЗДИ" САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида ўтказилаётган "Ёшлар поезди" тарғибот акцияси иштирокчилари 1 декабрь куни туманимизда тантанали кутиб олинди."ЁШЛАР ПОЕЗДИ" САМАРҚАНДДА
Акциянинг биринчи куни таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари аъзолари Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи ўқувчилари ва маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказишди. Тадбир доирасида ёшлар саломатлиги бўйича шифокор кўриги ва психолог маслаҳати учун алоҳида хоналар жиҳозланди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга