Бош Сахифа » Материалы за 01.12.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:59, кўрилди: 10

РАҲБАРГА КИМ
БАҲО ҚЎЯДИ?
- Набирамни боғчага беришга иккиланиб турибман. Ота-онаси ишда, мен эса анча кексайиб қолдим. Уйимизнинг ёнида боғча бор, аммо шарт-шароитлари талабга жавоб бермайди. Касал бўлиб қолмасин, деб қўрқаман, - деди " Гулистон" маҳалласилик онахонлардан бири.
Онахоннинг гапидан сўнг биз ҳам маҳалла марказида жойлашган 53-мактабгача таълим муассасаси филиали фаолияти билан қизиқдик. РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?
Муассаса биноси эски, таъмирталаб. Бино ичкарисига кириб боришимиз билан ҳайратимиз ошгандан ошиб бораверди. Катта хонада чанг тўзонни "осмону фалак"ка кўтариб, 10-12 чоғли турли ёшдаги уст-боши кир-чир кичкинтойлар билган ўйинларини ўйнашаяпти.РАҲБАРГА КИМ БАҲО ҚЎЯДИ?

Хона ниҳоятда тартибсизлигидан қаерга оёқ босишни ҳам билмайсиз. "Ростдан бу болалар боғчасими?" деган савол миямизда чарх ура бошлади.
- Болалар ёшига қараб гуруҳларга бўлинмайдими?

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:55, кўрилди: 14

"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
фойдаланишга топширилди

Жума шаҳридаги "Ёшлар боғи" ҳудудида қурилган "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими С.Эргашев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари И.Каримов ва бошқалар Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ""НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ" Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. "НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

Йўналиш: Янгиликлар

 

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:51, кўрилди: 12

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ
ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Йўналиш: Сиёсий

 
Орқага Олдинга