Бош Сахифа » Материалы за 20.11.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:44, кўрилди: 149

Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилаётгани ички ишлар ходимларининг бурчга садоқат билан
ёндашишини таъминлайди.
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомашиналар ажратилди

Йўналиш: Сиёсий

 

«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:41, кўрилди: 33

«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради
«Паст Дарғом ҳақиқати» бонг уради
«Усти ялтироқ, ичи қалтироқ», деганларидек, ёнидан ўтган одам болалар тарбия олаётган бу масканнинг кўринишидан қониқади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Савол беринг, жавоб берамиз

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:39, кўрилди: 24

Савол беринг, жавоб берамиз
- Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мобиль телефонлардан фойдаланиши қайси меъёрий ҳужжатда қайд этилганини эслатиб ўтсангиз...
Сирожиддин АЗИМОВ,
Хончорбоғ МФЙ.
- Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги ва ушбу қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобиль телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом" талаблари асосида иш юритилади.
Жумладан, мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши ёки телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши шарт.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МИКРОКРЕДИТЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:38, кўрилди: 26

МИКРОКРЕДИТЛАР
энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача кам таъминланган оилаларга ажратилади
Марказий банкнинг расмий сайтида хабар беришича, тижорат банклари муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун кам таъминланган оилаларга энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача микрокредитлар ажратади.
Вазирлар Маҳкамаси "Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлади. Унга кўра, микрокредитлар чорва моллари, парранда, тикув машиналари ҳамда компьютер ва маиший техникаларни, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблар, оғилхона ва товуқхона қуриш, кичик иссиқхона қуриш учун ажратилади. Кредит муддати олти ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатда берилади. Кредит олувчи албатта, кам таъминланган оила сифатида руйхатда туриши шарт. Бундай оилалар рўйхатини касаба уюшмалари, ҳокимликлар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва тижорат банкларининг масъул ходимлари шакллантиради. Кредитни ажратиш тўғрисидаги қарор тижорат банклари томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб, уч банк иш кунида қабул қилинади. Микрокредит олувчилар ариза билан биргаликда қу-йидагиларни тижорат банкларига тақдим этишлари лозим. Жумладан, қарз қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка мол-мулк гарови, тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати, учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадида сўралган ҳолларда эса томорқа участкаси мавжудлигини тасдиқловчи ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотномани тақдим этадилар.

Йўналиш: Иқтисодий

 

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:36, кўрилди: 23

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ
доимо эътиборда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ҳамда туман Кенгашининг депутатлик гуруҳи аъзолари "Халқ билан мулоқот ва инсон манфааатлари йили" давлат дастури ижроси юзасидан жойларда аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Яқинда туман политехника касб-ҳунар коллежида фуқаролар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот ҳам шулар жумласидан.
Мазкур учрашувда ЎзХДП туман Кенгаши раиси Ҳ.Шарипов, партиянинг вилоят Кенгаши депутатлар бирлашмасини мувофиқлаштириш ҳамда мафкура ишлари бўйича бўлим бошлиқлари Шавкат ўафуров ва Фаррух Маматмуродов, туман Кенгаши депутати Ф.Исломовалар иштирок этди. Унда Пўлатчи, Галатут, Турон, Ҳавузак, Янгиобод, Фурқат ҳамда А.Навоий номли маҳаллалар фуқаролари бир қатор муаммоларни, уларни бартаф этиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ДАХЛДОРЛИК ҲИССИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:36, кўрилди: 20

ДАХЛДОРЛИК ҲИССИ
фаолликка чорлайди
Ўзбек халқининг азалдан яратувчанлиги, бунёдкорлиги тилга олинади. Бу таърифлар нечоғлик ҳақиқатга яқин эканлигига бугун азим Самарқандга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон кўриб гувоҳи бўлмоқда. Қолаверса, бу саховатли, беқиёс замин серҳосил тупроғи, муқаддас қадамжолари, жаҳон миқёсида буюк ном ила танилган аҳли донишлари билан дунё эътиборини тортган. Президентимиз Ш.Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу йўлда эришилаётган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга бағишланган йиғилишда шаҳарнинг улкан туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЧЕККА ҚИШЛОҚ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:35, кўрилди: 23

ЧЕККА ҚИШЛОҚ
муоммолари ўрганилди
- Маҳалламизда электр энергияси таъминоти талаб даражасида эмас, - дея мурожаат қилади "Янги авлод" маҳалласилик Тошболта Рустамов. - Сабаби, аҳоли сони кундан-кунга кўпайиб бораяпти. Трансформатор қуввати зарур электр энергияни етказиб беролмаяпти. Бу албатта, хавфсизлик талабларига ҳам мутлақо зид бўлиш билан бирга, линияда узилишларга сабаб бўлаяпти.
- Маҳалламизда ҳанузгача қишлоқ врачлик пункти фаолияти йўлга қўйилмаган, - деди сайёр қабул жараёнида Қўзихол Аҳмедова. - Аҳоли энг яқин шифохонага бориш учун камида 17 километр йўл босиш керак.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги, шунингдек, мутасадди ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирокида яқинда туманимиздаги энг чет ҳудуди - Янги авлод маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган мулоқотда юқоридаги каби муаммолар ечими юзасидан фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:34, кўрилди: 24

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ
ҳаётни тўғри бошқара билиш омили
Ҳуқуқий онги юксак даражада бўлган киши жамият қонун-қоидаларига тўла амал қилади. Ўз ҳаётини тўғри бошқара олади.
Туман педагогика ва спорт коллежида вилоят божхона бошқармаси томонидан ўтказилган профилактик тадбир ҳам ўқувчилар ҳуқуқий онгини оширишга қаратилди.
- Ҳуқуқий саводсизлиги натижасида қўл телефонидаги тинчлигимизга раҳна солувчи, ёт оқимлар фаолиятини тарғиб қилувчи ёзув ҳамда суратлар билан жиноий жавобгарликка тортилаётган кишиларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилаётгани ҳам сир эмас, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси ходими Ф. Аҳроров. - Асосий мақсади сўралганда эса, уларнинг оддийгина "Бу суратларни жўнатган кишини танимайман, фақат телефонда гаплашганман", деган жавобларини оламиз. Бунинг оқибати пушаймонликка олиб бориши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслиги ҳуқуқий билимсизлигидан дарак эмасми? Келажак эгалари бўлган ёш авлодни ёт оқимлар, ноқонуний йўллар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни юрт равнақига ярайдиган комил инсонлар сифатида тарбиялаш нафақат таълим муассасалари, ота-оналар, балки шу элда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ТАЯНЧИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:32, кўрилди: 22

ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ТАЯНЧИ
Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ, асосий қонунимизнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бир-бирига уланиб кетмоқда. Бугун барча жабҳада амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар замирида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун ва қонунийлик устуворлигини кафолатлашдек улуғ мақсадлар мужассамлигини барчамиз қалбдан чуқур англаб турибмиз.
Бош қомусимиз умумэътироф этилган демократик тамойилларга асослангани билан ажралиб туради. Унда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари, қонуний манфаатлари ҳимояси бош ўринни эгаллайди.

Йўналиш: Сиёсий

 

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:31, кўрилди: 24

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ
Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш, халқимиз учун тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Биринчи Президентимиз 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида " Биз етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада Конституцияда туб бурилиш ясалган. Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади" дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Бундан кўриниб турибдики, қомусимизда "Инсон ва унинг қадр-қиммати" деган олий ва муқаддас тушунча юқори ўринга қўйилган. Шу ўринда ушбу муҳим ҳужжатнинг 18-моддасини келтириб ўтиш жоиз: " Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар".
Дарвоқе, қонун устувор жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат, ички тартиб-қоидаларга амал қилиш тартиби кучли бўлади.

Йўналиш: Сиёсий

 
Орқага Олдинга