Бош Сахифа » Материалы за Сентябрь 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Меҳнатсевар теримчиларимиз

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 11:09, кўрилди: 228

- Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига бугун чаноқларда порлаган "оқ олтин"ни йиғиштириб олишга бел боғлаганмиз, - дейди Уску маҳалла фуқаролар йиғини раиси Яшин Раҳмонов. - Мавсум бошида 200 нафар хотин-қизлардан иборат 2 та отрядда қўлни-қўлга бериб теримга киришгандик. Ҳозирда 250 нафар теримчиларимиз ғайрат-шижоати билан ҳар куни 20 тонна пахта териб, юртимиз хирмонига муносиб улуш қўшишаяпти. Бодом Холназарова, Ойтурсун Бойназарова, Муслима Луккиева, Гулшод Эштурдиева сингари чеварларимиз оппоқ чаманга бурканган пахтазорлардан бир кунда 150-160 килограмм "оқ олтин" йиғиштириб, оила бюджетига 60-70 минг сўм даромад киритаяпти. Ҳудудимизда 18 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шу кунларда отрядларимиз "Ниёз бобо" ҳамда "Асил Азамат" фермер хўжаликлари далаларида жавлон уришаяпти.
Меҳнатсевар теримчиларимиз


















Фарида АБДУЖАЛИЛОВА олган сурат.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Орасталик – қиз боланинг кўрки

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 10:05, кўрилди: 138

Орасталик – қиз боланинг кўрки
Ўқув даргоҳимиз кутубхонасидан китоб ола туриб, бир тенгдошимнинг эскириб, йиртилиб кетган таниқли ёзувчининг китобини кутубхонага топшираётганига кўзим тушди. Шу онда қизни зимдан кузатдим. Келишган, ўзига оро берган, кийимлари ҳам эгнига ярашиб турибди. Аммо қўлидаги варақлари титилиб, ўқиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган китоб унга ярашмай турарди. Тўғри, китоб қўлма-қўл ўқилавериб, шундай кўринишга тушиб қолгандир. Лекин ўзига ярашиқли оро бера олган қиз наҳотки ўша китобни елимлаб, йиртилган варақларини тартибга солиб қўйишни хаёлига ҳам келтирмади? Бундай хайрли ташаббус билан у кутубхоначидан ҳам, ўша китобни ўзидан кейин олиб мутолаа қиладиган китобхонлардан ҳам олқиш эшитмасмиди?

Йўналиш: ---

 

"Ёшлар-ТУР" веломарафони

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 10:00, кўрилди: 134

Велоспортчимиз
"Ёшлар-ТУР" веломарафонининг республика босқичида иштирок этади
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва билан қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан "Ёшлар - ТУР" веломарофонининг вилоят босқичи ўтказилди.
"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан келган икки юз нафардан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар 9-14, 15-17 ва 18-30 ёш тоифасида 8 километрлик масофада ғолиблик учун беллашди. Мазкур мусобақанинг якуний натижаларига кўра ғолиблар сафидан жой олган тумандошимиз Фирдавс Сафаров энди республика босқичи пойгасида иштирок этади.
Велоспортчимизни республика босқичида ҳам муваффақият қозонишларга ишонамиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Қадамжолар ободлиги

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 09:49, кўрилди: 109

Қадамжолар ободлиги

Ўз олдига, мамлакатимизда миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш, тарихий обидаларни, маданий ёдгорликларни ҳамда уларнинг тарихий қиёфасини муҳофаза қилиш каби вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган партиямизнинг туман Кенгаши вакиллари Паст Дарғом тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда "Тарихдан садо берувчи обод гўшалар" лойиҳаси доирасида қадамжоларни ободонлаштиришга қаратилган тадбири "Эски Жума" масжидида бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият