Бош Сахифа » Материалы за Август 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

СОҒЛИҚ УЧУН ЕТИБОР ЗАРУР

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:38, кўрилди: 543

Айни ёз пайти. Мевалар, турли сабзавот маҳсулотлари пишиб етилган пайт. Бу даврда уй бекаларимиз табиатнинг бу инъомларидан қиш учун захира яратишга киришиб кетган. Айниқса, помидор, бодрингнинг "бозори чаққон".

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЁШЛАР КЕЛАЖАК БЎНЁДКОРИ шиори остида семинар-тренинг

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:35, кўрилди: 615

Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман тиббиёт бирлашмаси, хотин-қизлар қумитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан "Ёшлар - келажак бунёдкори" шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтда.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ партия гуруҳлари муҳокамасида

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:30, кўрилди: 511

Туман босмахонаси БПТ биносида Ўзбекистон ХДП туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДПдан Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишиб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир дастурларда белгиланган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

МУЛОҚОТ тил ўрганишнинг самарали усули

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:25, кўрилди: 534

- Ўқувчиларга дарс беришда асосан замонавий технологиялар ва виртуал машғулотлардан фойдаланамиз, - дейди инглиз тили ўқитувчиси Баҳора Абдиева. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тиллари ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар бажарилди. Бу жараён ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашга, изланишга туртки бўлди. Энди дарсларда фақат сурат, видеоматериалларидан эмас, компьютердаги бошқа, мураккаброқ дастурлардан ҳам фойдаланган ҳолда дарс ўтиш ўқувчиларнинг қизиқишини орттирмоқда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

БОШЛАНҒИЧ ТАЬЛИМ келажакка йўл очади

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:22, кўрилди: 566

Тумандаги 8-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳайё Мусурмонованинг фаолияти давомидаги изланиши, дарс ўтишдаги ўзига хос услублари, эришаётган натижалари нафақат туманда, балки вилоят миқёсида ҳам эътироф этиляпти.
Шогирдлари эришаётган ютуқлар устозининг тинимсиз меҳнати ҳосили. Бир неча йилдан буён бошланҳич синфлар ўртасида ўтказилган "Кимнинг хати чиройли?", "Энг билимдон ўқувчи", "Ким кўп шеър, эртак, мақол, тез айтиш, топишмоқ ва ўикоя билади?" кўрик-танловларида Муҳайёнинг ўқзувчилари фахрли ўринларга эга бўлишмоқда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ҚАЙ БИРИНИ ТАНЛАДИНГИЗ ?

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:18, кўрилди: 527


Ҳар бир ота-она албатта, фарзандини улғайтириш баробарида унинг жамият равнақи, оила ободлиги учун сидқидилдан хизмат қила оладиган комил инсон бўлишини истайди. Шу аснода меҳнат қилади, кўнглига эзгу ниятларни жамулжам этиб яшайди. Бу эса ўз навбатида, дилбандининг келажакда ўзи севган касбни танлашга тайёрлигига ҳам боғлиқ.
Ўқув йили давомида туман умумтаълим мактабларининг 9-синфини 5154 нафар ёшлар битирди. Хўш, улар учун умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттириш маъқулми ёки коллежда?

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР АСОСИДА

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:14, кўрилди: 552

Жорий йил умумтаълим мактабимизда манзилли дастур асосида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
120 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиб, ишга тушиш арафасида. Бу ишларни амалга оширишда "Шербек- Севинч- сифатли" қурилиш ташкилоти раҳбари Зоҳид Бойқобиловнинг алоҳида ташаббускорлиги бисёр. Айни пайтда таълим даргоҳидан туман, вилоят шаънини ҳимоя қила оладиган ёш спортчилар етишиб чиқаяпти. Қолаверса, Зоҳира Бозорова, Муҳаббат Ҳакимова, Маъмура Хушвақтова, Клара Хўжанова каби фидойи, илғор ўқитувчиларимиз меҳнатлари боис, ўқувчиларимиз турли кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида муносиб ўринларни эгаллаб келишаётир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ЧЕТ ТИЛИДАН ДЎНЁГА ЙЎЛ

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:11, кўрилди: 521

Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни ўрганишни кенгайтириш, бошланғич синфларда инглиз тилини ўзлаштиришни ташкил этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлашга қаратилган 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 1-синфидан ўйин ва оғзаки нутқ тарзидаги дарслар, 2-синфдан алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштириш сабоқлари босқичма-босқич бошланди. 2016-2017 ўқув йилидан бошланғич синфлар учун чет тилларни ўқитиш тўлиқ жорий этилди. Ўтган тўрт йил давомида таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетлари-ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ТАРҒИБОТ ВА ТАДБИРЛАР ўз самарасини бераяпти

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:04, кўрилди: 571

Китоб - инсонни руҳий тарбиялаш, маънавий юксалтириш воситаси. У тубсиз билим манбаи, донишманд устоз, вафодор дўст.
Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши халқимизнинг дунёдаги энг китобхон миллатлардан бирига айланишига замин бґлишига аминмиз.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

Баркамол авлод ёш авлод келажаги пойдевори

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:01, кўрилди: 70

Туман "Баркамол авлод" болалар марказида "Техник ижодкорлик", "Бадиий ижодиёт", "Ўлкашунослик ва экология" йўналишларида 19 та тўгараклар фаолият юритмоқда. Унда бўлиб, ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишларда ҳафталик машғулотларда иштирок этишади. Марказимизда 33 нафар педагог ходимлар 570 нафар ўқувчига ўз йўналишларида машғулотлар ўтказишаяпти.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият