Бош Сахифа » Материалы за 06.07.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:05, кўрилди: 165

ИШОНЧ ТУЙҒУСИ
юксак довонлар сари ундамоқда
- Салоҳиддин мусобақа ғолиби бўлибди, - дедингизми?
- Ҳа, худди шундай. Ҳиндибой маҳалласидаги Абдураззоқовлар хонадонида катта хурсандчилик. Отаси ўуломжон ака, онаси Кумушой опаларнинг қувончини айтмайсизми?
- Барака топишсин, фарзандларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бу. Улар минг бор фахрланишга ҳақли.
Ҳа, хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи битирувчиси Салоҳиддин Абдусаломовнинг баҳорда Андижонда енгил атлетика бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 800 метр масофага югуриш бўйича ғолиб чиқиб, биринчи даражали диплом билан мукофотланганлиги, Жиззахда бўлиб ўтган "Баркамол авлод 2017 йил" мусобақаларида учинчи даражали диплом соҳиби бўлганлиги, қўша-қўша медалларни қўлга киритганлиги ҳақидаги хабардан тумандошларимиз ҳам шод.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

 

"AKFA LIGHT" ЧИРОҚЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:03, кўрилди: 171

"AKFA LIGHT" ЧИРОҚЛАРИ
туфайли тежалган пулга телефонми?
Кўпинча мактабдан қайтаётганимда коллеж ўқувчиларига дуч келаман. Улар мендан 3-4 ёш катта бўлса-да дугоналардек суҳбатлашиб келамиз. Бу гал ҳам шу мақсадда 20-30 қадам олдинда кетаётган икки қизга етиб олиш учун қадамларимни тезлатиб, уларга яқинлашдим. Улардан бири телефонда ким биландир узуқ-юлуқ суҳбатлашар, иккинчиси эса қулоқчин таққан. Бу икки дугона гўё телефоннинг ичига кириб кетгандек, ёнгинасидан ўтаётган катта ёшлиларга ҳам салом беришни унутди.
- Опа, телефонингиз янгими? - сўрадим чап ёнимдаги қизни қўлим билан туртиб.
У бир тарафдаги қулоқчинини олиб:
- Нима, эшитмадим?- деди.
Мен яна ўша саволни такрорладим.
- Ҳа, янги, - дея у жилмайди. - Кеча туғилган кунимга уйдагилар совға қилишди. Ҳали рақам олганим ҳам йўқ.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАЪТИЛДА КИТОБХОНЛИК

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:02, кўрилди: 177

ТАЪТИЛДА
КИТОБХОНЛИК
Ўқувчининг китоб ўқишга бўлган иштиёқ ва қизиқишининг уйғонишида мактаб кутубхоналари алоҳида аҳамият касб этади.
- Кутубхонамиз таътил дамлари ҳам ўқувчилар билан гавжум,- дейди мактаб кутубхоначиси Бинафша Саломова. - Болаларимиз бемалол кутубхонага келиб, ўзларига маъқул китобларни олиб ўқишлари, шеърият кечалари уюштиришларига имкониятлар яратилган. Ҳозир бадиий адабиётлар сони 300 тадан зиёдроқни ташкил этади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

ДУНЁ КЕЗДИРАДИГАН "ТИЛСИМ"

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:01, кўрилди: 171

ДУНЁ КЕЗДИРАДИГАН "ТИЛСИМ"
Кўпинча тенгдошларимга эътибор бераман. Баъзилари бўш вақтларини комьпютер ўйинларига, айримлари эса турли мавзулардаги чет эл киноларини томоша қилишга сарфлайдилар. Бу хатти-ҳаракатларни қораламоқчи эмасман. Агар улар ўзи кўраётган фильмнинг ижобий, яшашга чорловчи муҳим томонларини ўзлаштира олса, бу юксак маънавият белгиси ҳисобланади. Бир куни бу ҳақда бобомга гапирганимда, у киши "Болам, яхшини ёмондан ажратиш учун, кўпроқ китобга ошно бўлиш керак", дегандилар.
Дарвоқе, бу гап оиламиз аъзоларининг шиорига айланиб қолган. Хонадонимизда кераксиз ишларга вақт сарфлашга йўл қўйилмайди. Бобомнинг мўъжазгина кутубхонаси бор. Айни пайтда унда бадиий китоблар сони 60 тага етиб қолди. Бобом ҳар гал нафақа пулини олганида албатта, 5-6 та насрий ва шеърий китоблар сотиб олиб келади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:00, кўрилди: 186

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА
эшиклари доим очиқ
Яқинда Беклар қишлоғида илгари фаолият кўрсатиб, кейинчалик ёпилган кутубхона қайтадан ишга тушди.
- Кутубхонамизда 6941 та турли мавзудаги китоб мавжуд. 5000 таси бадиий адабиёт, - дейди нурхона бекаси Шоҳсанам Усанова. - Ўқув йили якунидан кейинги таътилда китобхонлар янада кўпайди. Кундан кунга аъзоларимиз сони ортиб бораяпти. Бу эса, инсон ҳамиша китоб билан ошноликка эҳтиёж сезиши, қолаверса, мутолаа киши кўнглига малҳам бўлишининг яна бир далилидир.
- Китоб ўқиш кишини ҳам маънан, ҳам жисмонан етукликка етаклайди,- дейди энг кекса китобхон Саъдин Маматов. - Кексайдим, аммо китоб туфайли ҳаётнинг паст-баланд йўлларидан дадиллик билан ўтдим. Шу боис, китобни ҳанузгача ўзимга яқин дўст ва сирдош деб биламан.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУРАББИЙНИНГ ЯНА БИР ШОГИРДИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:58, кўрилди: 310

МУРАББИЙНИНГ
ЯНА БИР ШОГИРДИ
Бахтиёр Абдураҳмонов кўпчиликка таниш. У қатор йиллардан буён кўплаб ёшларга спортнинг таэквандо тури бўйича устозлик қилиб келмоқда. Яқин беш йил оралиғида у машғулот олиб борган болаларнинг аксарияти республика, Осиё, жаҳон чемпионатларида қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.
83-мактабнинг 1-синфини тугаллаган Отажон Жўрақулов у кишининг кенжа шогирди. Бир йилдан бери машғулотларга фаол қатнашиб келаётган Отажон мураббий ишончини оқлаяпти. Самарқанд шаҳрининг Боғишамол спорт мажмуасида ўртоқлик учрашувида иштирок этган оқ белбоғ соҳиби Отажон яшил белбоғли рақиби билан беллашди. Учрашувда рақибини мағлуб этган қўшқудуқлик тумандошимиз вилоят биринчилиги мусобақаларида ҳам кумуш медаль соҳиби бўлди.

Йўналиш: Спорт

 

Китоб – чин маънода бойлик

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:57, кўрилди: 245

Китоб – чин маънода бойликКитоб – чин маънода бойлик. Сотиб олинганда эмас, ўқилганда...

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт

 

ТАДБИРЛАР САМАРАСИНИ БЕРАЯПТИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:55, кўрилди: 136

ТАДБИРЛАР САМАРАСИНИ
БЕРАЯПТИ
Ғалла ўрим-йиғими мавсуми. Яратилган мўл ҳосилни нест-нобудсиз қабулгоҳларга етказиш барчанинг эътиборида. Йўлларда дон ортилган машиналар турнақатор. Туну кун ўрим комбайнлари қизғин ишлаётгани боис, пешма-пеш саранжомланган ҳосил омборларга ташилмоқда. Бу эса ташмачилик билан боғлиқ турли хил ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки бирор юмушнинг бошини тутмаган, айрим назоратсиз ёшларнинг билиб-билмай, юк ортилган машиналардан буғдой ўғирлаш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИСНОД

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:54, кўрилди: 146

ИСНОД
"Жума элеватори" АЖ омборхоналарига далаларда саранжомланаётган ризқ-рўзимиз пешма-пеш ташилмоқда. Афсуски, қизғин мавсумда ўз манфаати учун ўғирликка қўл ураётганлар ҳам учрамоқда. Дон қабулгоҳига машиналар яқинлашган сайин гавжум кўчада тезлик пасайтирилади. Бундан фойдаланган айрим шоввозлар тун пайти машинадаги юкни халталарга жойлаб, тушириб қолдириш ҳолатлари рўй бераётганини йўлга дон сочилганидан ҳам илғаш қийин эмас. Шу боис, Турон маҳалласи кўчаларида куну тун ички ишлар ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган. Шу атрофда яшаётган аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Профилактик тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, ўғирлик қилишдек исноддан ҳам нафси устунлар борлиги аниқланди. Шу йил 24 июнь куни ички ишлар ходимлари Жасур Қўйсинов, Камол Пардаев, Самарқанд шаҳар пост-патруль хизматидан жалб этилган Ғулом Ёқубов, Одил Йўлдошевлар тунги соат 2.30 ларда навбатдаги юк машинаси устида қора шарпаларни сезиб қолишди. Зудлик билан ўтказилган тадбир туфайли Гумбаз маҳалласида истиқомат қилаётган Фазлиддин Каримов, Алибек Авғонов, Шербек Мусурмоновларни халталарга буғдой жойлаб, машинадан тушириш пайтида қўлга олишди. Ҳуқуқбузарлардан 350 килограмм қопланган буғдой далилий ашё сифатида олинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Шифокорлар

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:52, кўрилди: 227


Шифокорлар
Эл соғлиги йўлида шифокорлар доимо масъул.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга