Бош Сахифа » Материалы за Июнь 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ "ҒАРИБ"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:46, кўрилди: 77

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ "ҒАРИБ"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши дилдаги гапларни ўзида ифода этди.
Чунки кейинги пайтда китобга эътибор анча сусайган эди. Айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси камайиб, улар бўш вақтларида фақат телесериал томоша қилиш, интернет ўйинлари билан банд эди. Китоб мутолаасига юксак эътибор халқимиз маънавияти, маданиятини яна бир поғонага кўтариш демакдир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"Самарқанд китоб олами"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:45, кўрилди: 73

"Самарқанд китоб олами" маънавий-маърифий мажмуасидан 56-умумтаълим мактабига олиб келинган китоб савдоси қизиди. Билим даргоҳида ташкил этилган "Китобхонлик" акциясида ўқувчилардан ташқари, 100 дан ортиқ ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этишди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУТОЛАА МАДАНИЯТИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:43, кўрилди: 75

МУТОЛАА
МАДАНИЯТИ
Дугонам Нафиса билан кутубхонага аъзомиз. Китоблардан олган таассуротларимизни ўртоқлашамиз. Яқинда ҳар галгидек дарсдан сўнг мактаб кутубхонасига кирдик. Не кўз билан кўрайликки, олган пайтларимиз яп-янги бадиий китобларга чизиб ташланган, варақлари йиртилган, абгор ҳолатда.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

"ЮЛДУЗЛИ ТУНЛАР"НИ ИЗЛАЯПМАН

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:42, кўрилди: 72

"ЮЛДУЗЛИ
ТУНЛАР"НИ
ИЗЛАЯПМАН
Китоб мутолаа қилиш доимий машғулотим. Айниқса, тарихий воқеа-ҳодисалар, аждодларимизнинг мангуликка дахлдор жасоратлари акс этган бадиий китобларни ўқишга, асар қаҳрамонларининг мардонавор ишларидан ибрат олишга интиламан.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

СОВҒА ТАНЛАШДА АДАШМАДИК

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:41, кўрилди: 68

СОВҒА ТАНЛАШДА
АДАШМАДИК
Бугун курсдошимиз Лобарнинг туғилган куни. Гуруҳдошлар унга нима совға қилишимиз ҳақида роса бош қотирдик.
- Лобар тақинчоқларга ўч, - деди бир дугонамиз. - Яхшиси, унга ҳар хил тақинчоқлардан совға қиламиз.
- Йўқ - деди иккинчиси,- гулдан бошқаси бекор.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ГАЗЕТАЧИЛИК"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:40, кўрилди: 70

"ГАЗЕТАЧИЛИК"
эл дарди билан яшаш
Оддийгина оилада ўсиб-улғайдим. Ота-онам, икки акам ва синглим. Тақдир тақозоси билан хўжаликда ишлашига тўғри келди. Ўрта мактабни битиргач отам шундай маслаҳат берди.
- Ўғлим, механизатор ёки шофёр бўлгин, ўқи майли, ўрган. Катта аканг дўхтир, анча йироқда ишлайди, кейингиси геолог-тоғма-тоғ юради, синглинг ўқувчи. Сен қишлоқда бўлганинг яхши. Мен билан энангнинг ҳам ташвишлари кўп. Бизларга ёрдам бериб турасан. Бирор иш-ташвиш чиқиб қолса, гоҳ Қаршибой, гоҳ Исроил, гоҳ Олим тракторчига, Самад, Ҳамид шофёрларга бораман. Йўқ дейишмайди, азаматлар. Барибир ёнимда турсанг айтганимни ўзинг бажариб келаверасан-да. Хўжалик, ферма ишини яхши биласан. Ўисоб-китобга ҳам ўқувинг бор кўринади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"АДОЛАТ МАЛИКАСИ"

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:39, кўрилди: 58


"АДОЛАТ МАЛИКАСИ"
аниқланди
Хотин-қизларни давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча соҳаларига жалб этиш, уларнинг чуқур билим ва касб маҳорати ҳисобга олиниб, янада кенг имкониятлар яратиб бериш бугуннинг талаби ва мақсадидир. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлнинг тўлиқ иштирокини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, қонунларга ҳурмат ҳиссини юксалтиришда ўтказилаётган кўрик-танловларнинг ҳам аҳамияти катта.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:38, кўрилди: 64

ПРОФИЛАКТИК
ТАДБИРЛАР
Мактаб, коллеж ўқувчилари учун таътил дамлари давом этаётган шу кезларда темирйўл транспорти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни янада кучайтириш талаб этилади. Негаки, болаларнинг бўш вақтлари кўп. Доимо таълим-тарбия муассасалари ходимлари назоратида бўлган болаларнинг барча ота-оналари ҳам ёзги ҳордиқ дамларида тарбияга масъулият билан эътибор қаратади, деб бўлмайди. Шу сабабли, темирйўл атрофида вояга етмаганларнинг ўйинқароқлиги, чорва молларини боқиш ҳоллари кўп кузатилади. Ўз навбатида, назоратдан четда қолган болалар билиб-билмай ҳуқуқбузарликка қўл уришлари мумкин.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ХИЗМАТ СИФАТИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:37, кўрилди: 69

ХИЗМАТ
СИФАТИ
юрт равнақтга ҳисса

Юртимизда саноат ривожининг асосий манбаларидан бири ер ости захираларидаги хомашёларни қазиб олиш билан боғлиқ. Бунинг учун жойларга кон қазиш ишларига зарур бўлган хавфли ёнилғи ва бошқа ашёларни етказиб бериш талаб этилади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЮШМАЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:36, кўрилди: 237

СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЮШМАЛАРИ
шартномани "унутишган"
Қишлоқ йўли бўйлаб кетаётиб машина секинлашди. Не кўз билан кўрайликки, йўл атрофидаги ариқдан тошиб чиқаётган сув йўлини қоплаб олган эди. Сувчи қаерга қараяпти? "Уммон олдида турсанг ҳам бир қатра сувни исроф қилма", деган эзгу иборани унутган ким? Афсуски, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга панжа орасидан қараётган айрим одамларга бу саволлар кор қилмайдиган кўринади. Шу боис оқова сувлар йўл, кўчаларга ташлаб қўйилган ҳолатлар ҳам учраяпти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга