Бош Сахифа » Материалы за Май 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:13, кўрилди: 157

МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

- Темирйўлдан ўтиш қоидаларини биласизларми?
- Ха, белгиланган жойдан, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракатланишига ишора берувчи яшил чироқ ёнгач, ўтилади.
- Темирйўл атрофида мол боқиш мумкинми?
- Йўқ. Темирйўл атрофида мол боқиш фалокатга сабаб бўлади. Шунингдек, ҳаракатланаётган поездга тош отиш, турли чиқиндиларни йўл четига ташлаш мумкин эмас.
Юқоридагидек, суҳбат Самарқанд-Қарши йўналиши атрофидаги бир қатор мактаб, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан Самарқанд тармоқ ИИБ инспекторлари ўртасида профилактика кунлари ташкил этилмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҚЎЛБОЛА ЁҒ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:12, кўрилди: 167

ҚЎЛБОЛА ЁҒ
ташвиши "тоғ"
- Ғайрат Саъдиновнинг ҳовлисидаги ёрдамчи хўжалик хоналарининг бирида кунжут ва пахта чигитидан мой ишлаб чиқарилаётганлиги, жувоз мосламаси юқори кучланишли электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
- Ғ.Саъдинов томонидан жувозда ишлаб чиқилган ёғ маҳсулоти инсон соғлиғи учун хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Бу маҳсулот истеъмолдан олиниши лозим.
Шу йил 17 январь куни Гумбаз қишлоғилик Ғайрат Саъдиновнинг хонадонида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола усулда пахта чигитидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқарадиган мослама борлиги, маҳсулотларни қонунга хилоф равишда сотаётганлиги аниқланди. Жами 6, 5 миллион сўмликдан ортиқ қўлбола ускуна, техник чигит, ишлаб чиқарилган ёғлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Айбдорнинг қилмишига мутасаддиларнинг холис гувоҳликлари юқорида баён этилган. Суд ҳукмига кўра, айбдорга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда бир йил муддатга аҳлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:11, кўрилди: 138

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида маҳаллий ҳокимликлар вакиллари жойларда сайёр қабуллар уюштиришга эътибор қаратишмоқда. Бундай учрашувлар аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этилиши, ҳалқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада қулайликлар яратишда муҳим ўрин тутмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергановнинг туманимиздаги сайёр қабули Нуробод ва пастдарғомликларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг янги механизми ва самарали усулларни жорий этишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:10, кўрилди: 112


ХАБАРЛАР
* 2017-2018 йилларда республикамиздаги 2 минг 420 та мактабгача таълим муассасасида ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан сараланган эллик номдаги асарни жамлаган кичик кутубхоналар ташкил этилади.
* Тумананимиз ҳудудида жойлашган 150 га яқин тарихий қўрғон, тепалик ва масжидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабридаги "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан рўйхатга киритилган.

Йўналиш: Янгиликлар

 

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОРАСИДА

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:08, кўрилди: 149

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОРАСИДА
истиқболли ўзгаришлар
Юртимиз раҳбари таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганиш, ривожланиш истиқболлари доирасида қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўлами ошмоқда.СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОРАСИДА
Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 43 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, 13 таси сақланиб қолинди. 2 таси тугатилди ва 28 та ҚВП негизида 6 та қишлоқ оилавий поликлинакаси, 14 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Туну-кун фаолият юритадиган бу шохобчаларнинг 8 та шифокорини уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Йўналиш: ---

 

МАСЪУЛИЯТСИЗ МАНСАБДОР

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:06, кўрилди: 94

МАСЪУЛИЯТСИЗ
МАНСАБДОР
интизомий жазога тортилади
15 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низом кучга кирди.
Унга кўра, мансабдор шахсларга йўл қўйилган айбли ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун ҳайфсан, лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорида жарима ҳамда лавозимдан озод қилиш каби интизомий жазо турлари қўлланилади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:05, кўрилди: 165

"КУМУШ ТОЛА"
ИЖОДКОРЛАРИ
сифатли хом ашё етиштириш ниятида
Туманимиз заршунослари жорий йилда 4020 қути ипак қурти парваришлаб, 221200 тонна сифатли хом ашё тайёрлашни ният қилишган. Шу кунлар мавсумни намунали ўтказишнинг қизғин палласи.
- Бир ойгина давом этадиган ипак қурти парваришлаш мавсуми айримларга ўта мураккаб жараён ҳисобланади, - дейди болдирлик 55 ёшли пиллакор Мўътабар Муҳаммадиева. - Мен учун бу доимий қизиқиш, ҳавасга айланиб қолган. 5 ёшлигимдан биламан, ҳар йили онам пилла етиштирарди."КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ Кечаю кундуз ушбу фойдали жонзотлар қошида парвона бўларди. Мен онамга яқин ёрдамчи бўлганман. Шу боис, ипак қуртига болалигимдан меҳр қўйганман. Турмушга чиққанимдан сўнг ҳам ҳар мавсумда ҳавас билан 2-3 қути ипак қурти парваришлайман. Ҳудуддаги "Давлатбек ғалла пахта даласи" фермер хўжалиги ҳисобига ҳар йили ипак қурти қараймиз. Бу мавсумда ҳам 3 қути ипак қуртни агробиология талаблари даражасида озиқлантирмоқдамиз. Ҳозир ипак қуртларимнинг тўртинчи даҳадан соғлом ўтганлиги барча меҳнат кўнгилдагидек бораётганлигини англатиб турибди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:03, кўрилди: 121


САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Инсон қадр-қиммати юксалган, манфаатлари барча нарсадан устун саналган мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалардан бири сифатида доимий диққат эътиборда бўлиб келмоқда. Зеро, эзгулик ва саховатпешалик миллатимизга хос бўлган қадрият. САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ 18 май куни "Бахт" маъданий-маърифий тадбирлар масканида Паст Дарғом ва Нуробод туманларидан 25 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди. "Президент эътибори-мурувват тадбирларида" шиори остида ўтказилган бу тўй "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг мазмун моҳиятига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, касаба уюшмалари ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик,[/img]САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

САХОВАТНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 13:39, кўрилди: 121

Инсон қадр-қиммати юксалган, манфаатлари барча нарсадан устун саналган мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалардан бири сифатида доимий диққат эътиборда бўлиб келмоқда. Зеро, эзгулик ва саховатпешалик миллатимизга хос бўлган қадрият. 18 май куни "Бахт" маъданий-маърифий тадбирлар масканида Паст Дарғом ва Нуробод туманларидан 25 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди. "Президент эътибори-мурувват тадбирларида" шиори остида ўтказилган бу тўй "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг мазмун моҳиятига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, касаба уюшмалари ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Йўналиш: ---

 

“УМИД” ГУРУҲИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:30, кўрилди: 201

“УМИД” ГУРУҲИ
мухлислар қалбидан жой оляпти

Куй-қўшиқ-халқнинг руҳи, қалбнинг чироғи. У инсонни яхшиликларга даъват этувчи, вужудини уйғотувчи илоҳий садо. Шу боисдан ҳам, қўшиқ тинглаб, жозибали оҳанг пардасига ўралган дурдона сўзлардан баҳраманд бўлганда, ҳаёт завқини, қувончини юракдан ҳис қиламиз.“УМИД” ГУРУҲИ Куйга жо бўлган миллий руҳият, гўзаллик ва нафосат тараннуми қалб тўридан жой олади. Бироқ, ўзини қўшиқчи, деб ҳисоблайдиганлар эса халқнинг руҳига яқин, гўзал қўшиқни умри давомида ҳам ярата олмаслиги мумкин.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият