Бош Сахифа » Материалы за Май 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЗАМОНАВИЙ СТАТИСТИКА

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:28, кўрилди: 166

ЗАМОНАВИЙ СТАТИСТИКА
Миллий иқтисодиётни бошқариш ва прог-нозлаш жараёнларида ахборот-статистик таъминоти ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликнинг самарали тизимларини яратиш, статистика фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири.
Жумладан, статистика бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, барча фаолият соҳаларини таҳлил қилиш ва йўналишларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ривожланиш истиқболларини белгилашда муҳим вазифани бажаради. Давлат статистика соҳасида қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали статистика тизими мақбуллаштирилди, шунингдек, 2008-2009 йилларда шакллантирилган ахборот статистика ресурслари янада замонавийлаштирилди. Статистик кўрсаткичлар таркиби тубдан қайта кўриб чиқилди ва мақбуллаштирилди, ҳисобот юкламасини пасайтириш ва давлат статистика ҳисоботлари сонини қисқартириш ҳисобига тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

МОЛ БОҚАЁТГАН БОЛА

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:27, кўрилди: 105



МОЛ БОҚАЁТГАН БОЛА
нонни увол қилаяпти
Афсуски, шундай ҳолатлар учраяпти. "Дамас"да йўловчи тўлиқ. Йўл носозлиги учун машина секинлаб бораяпти. Катта йўл ёнидаги бўлиқ буғдойзорга суқланиб бораётган машинадагилар дилидан ўтганини тилида ифода этишмоқда.
- Йил яхши келди. Буғдойни қаранг. Эртанги мўл ҳосилдан дарак бериб турибди.
- Ёғингарчилик меъёрида бўлди-да. "Занг" деган "касаллик" доримади…
Бир-бирининг гапини маъқуллаб бораётганлардан бири-олдинги ўриндиқдаги киши бирдан "тўхтат", деб қолди. Ҳамма ҳайрон. У киши ҳайдовчидан кутиб туришини сўраб буғдойзорга қўйларини боқаётган болакайга танбеҳ бера кетди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҚАЛОВИНИ ТОПДИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:26, кўрилди: 131

ҚАЛОВИНИ
ТОПДИ
нафси қонмади
Барот Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қарийб 8 йил "Ал-Машраб-узумзор" фермер хўжалигини бошқарди. Фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш бошланган кезлар у бошқараётган фермер хўжалиги иқтисоди ночор бўлганлиги сабаб қайтадан тендер танлов ўтказиш қарори қабул қилинди. Ишлаган пайтлари "яхши еб", кассадан кўра, чўнтакка даромад орттиришни хўш кўрган бу йигит пайтдан фойдаланиб қолиш учун чора излади. Бир куни қишлоқдоши Тўлқин Ўсаровнинг машинасида кетаётиб секингина "қармоқ" ташлади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ОФТОБДАН ОЛДИН ТУРГАН ОДАМ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:26, кўрилди: 161


ОФТОБДАН ОЛДИН ТУРГАН ОДАМ
хонадонига қут-барака киради
Шундан сўнг, меҳмонлар ва тумандаги маҳаллалар раис ҳамда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Жума шаҳри ҳудудидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кўчабоши ва фаоллари кузатувида хонадонма-хонадон юришиб, фуқароларнинг муаммолари, таклифларини ўргандилар. Ўрганиш доирасида "Йўл харита" дастури лойиҳалари ишлаб чиқилди.
ОФТОБДАН ОЛДИН ТУРГАН ОДАМСоат 10:00 да семинар иштирокчилари маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг йиғилишини ўтказишга қўйиладиган талаб ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаб олиш учун муассаса залига тўпланишди.ОФТОБДАН ОЛДИН ТУРГАН ОДАМ

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:23, кўрилди: 127

ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ
БОСҚИЧИ
қай ҳолатда давом этади?
Ҳадису шарифларда айтилишича, ҳар бир ёниқ дил, табиатнинг мукаммал мўъжизаси бўлмиш - инсонда болалигиданоқ ўзига хос қобилият, интилиш ва иқтидор бўларкан. Унинг нияту мақсадига эришиш йўлида кимдир туртки бўлса, албатта, у келажакда ўз танлаган, қизиққан касбининг етук соҳиби бўлиб етишади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:21, кўрилди: 134

“БОҒЧАГА КОМИССИЯ КЕЛДИ”
мақоласига муносабат
Туман прокуратураси томонидан газетанинг шу йил 10 май сонида “Боғчага комиссия келди” сарлавҳаси билан 44-МТМда содир бўлган қонунбузилишлар ҳақида чоп этилган мақола алоҳида назоратга олинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК!

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:21, кўрилди: 113


РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК!
Шу йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, ҳокимлик идоралари "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун амалга оширишни режалаштирган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" САДОЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:20, кўрилди: 154

"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" САДОЛАРИ
25 май куни тумандаги барча умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" ҳамда "Хайр, мактаб - салом, коллеж!" тадбирлари ўтказилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:24, кўрилди: 181

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Туман тиббиёт коллежида "Китоб - дилга малҳам!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар китобхонлик маданияти, китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни юзасидан тегишли фикр ва хулосалар олишди.
- Китоб мутолааси тўғрисида гапирганимизда, отам бир пайтлар сўзлаб берган воқеа ёдимга тушади, - деди ўқув даргоҳи директори Алишер Нурмуродов. - Падари бузрукворимнинг айтишича, йигит пайти ҳарбий хизматга чақирув қоғози келибди. Отам ҳарбий хизматга кетар чоғида бир сумка китобни ўзи билан бирга кўтариб олибди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОЛҚИШ ОЛМАГАН БОЛАГА

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:23, кўрилди: 151

ОЛҚИШ ОЛМАГАН БОЛАГА
тарбия бегона
Озода коллеж ҳовлисида ўриндиқларнинг бирида ўтирган икки қиз оғзи тинмай писта чақарди. Энг ёмони, улар атрофидаги кўм-кўк майсалар устига писта пўчоғини ташлаётганди. Танбеҳ бергим келиб, улар томонга юрдим. Бироқ, фаррош хола мендан олдин қизларни бу одобсизликлари учун уришиб қўймоқчи бўлиб гап бошлади.
- Қизларим, мен ҳозиргина бу ерни супуриб чиқдим. Писта пўчоғини ташлаб ифлос қилманглар, - дея уларни тартибга чақирди.
Афсус, "юзи қаттиқ" опаларим, онаси тенги фаррош холани беписанд қилишди.
- Супурганингиз учун ойлик оласиз. Яна супурасизда, - деб маҳмадоналик қилишди.
Дили хира бўлган фаррош хола:

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт