Бош Сахифа » Материалы за 20.05.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:24, кўрилди: 182

МУТОЛАА - ДИЛГА МАЛҲАМ!

Туман тиббиёт коллежида "Китоб - дилга малҳам!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар китобхонлик маданияти, китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни юзасидан тегишли фикр ва хулосалар олишди.
- Китоб мутолааси тўғрисида гапирганимизда, отам бир пайтлар сўзлаб берган воқеа ёдимга тушади, - деди ўқув даргоҳи директори Алишер Нурмуродов. - Падари бузрукворимнинг айтишича, йигит пайти ҳарбий хизматга чақирув қоғози келибди. Отам ҳарбий хизматга кетар чоғида бир сумка китобни ўзи билан бирга кўтариб олибди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОЛҚИШ ОЛМАГАН БОЛАГА

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:23, кўрилди: 153

ОЛҚИШ ОЛМАГАН БОЛАГА
тарбия бегона
Озода коллеж ҳовлисида ўриндиқларнинг бирида ўтирган икки қиз оғзи тинмай писта чақарди. Энг ёмони, улар атрофидаги кўм-кўк майсалар устига писта пўчоғини ташлаётганди. Танбеҳ бергим келиб, улар томонга юрдим. Бироқ, фаррош хола мендан олдин қизларни бу одобсизликлари учун уришиб қўймоқчи бўлиб гап бошлади.
- Қизларим, мен ҳозиргина бу ерни супуриб чиқдим. Писта пўчоғини ташлаб ифлос қилманглар, - дея уларни тартибга чақирди.
Афсус, "юзи қаттиқ" опаларим, онаси тенги фаррош холани беписанд қилишди.
- Супурганингиз учун ойлик оласиз. Яна супурасизда, - деб маҳмадоналик қилишди.
Дили хира бўлган фаррош хола:

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:23, кўрилди: 182

ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ
ўқувчини билимдонликка етаклайди
Ўз ўқувчисининг дунёқараши кенгайиши, фанга бўлган қизиқиши ортишида ўқитувчининг ўрни беқиёс албатта. Чунки, у устоз бўлиш билан бирга, тарбиячи ҳам, санъаткор ҳам, кучли руҳшунос ҳам бўлмоғи, шу билан биргаликда, янгилигу интилишлар билан бола қалбини забт этмоғи лозим.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИМИ?

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:22, кўрилди: 158


АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИМИ?

Паст Дарғом ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис, агросаноат касб-ҳунар коллежларига Узку, Соҳилобод, Қораянтоқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ҳам ўқишга қатнашади. Айниқса, Узку маҳалласидан 120 дан ортиқ ўқувчилар юқорида айтиб ўтилган ўқув даргоҳларига таълим олиш мақсадида келишади. Аммо автобус қатновининг талаб даражасида эмаслиги боис, кўпинча таксида ўқишга келишга мажбурмиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

МЕҲНАТ ДАРСЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:22, кўрилди: 175

МЕҲНАТ ДАРСЛАРИ
ҳақиқий ҳаёт дарсига айлансин
- Ҳозирги соат 7-синфларга сизнинг дарсингизми? - сўради меҳнат фани ўқитувчисидан илмий бўлим мудири.
- Ҳа, менинг дарсим.
- Ундай бўлса, ўқувчиларга мактаб ҳовлисини супуртирасиз. Ўғил болалар чиқиндиларни ташисин, қизлар эса супурсин. Кейинги соатда 8-синф ўқувчиларига ҳам шу топшириқ.
Бундай гапларни деярли ҳар бир синфга (5-синфдан 9-синфгача) меҳнат дарслари жараёнида гувоҳи бўламиз. Меҳнат дарсларида кашта, дўппи тикиш, рўмолча тўқишни, турли кийим-кечаклар бичиш-тикиш ишларини устозимиз астойдил ўргатган. Ҳаттоки, хонадонни озода сақлашда нимага аҳамият бериш зарурлигини ҳам фан ўқитувчимиз мурғаккина вужудимизга сингдирган.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:21, кўрилди: 222

КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Паст Дарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда юртбошимиз томонидан белгилаб берилган ҳар бир туман, вилоятларда кейинги 5 йил ичида амалга оширилиши кўзда тутилган ўзгаришлар юзасидан фикрларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОИЛА - МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:20, кўрилди: 166

ОИЛА - МУҚАДДАС ҚЎРҒОН
унинг пойдевори мустаҳкам бўлсин

Жамиятнинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий, маънавий-маданий равнақи, тинч-осойишталиги, фаровонлиги кўп жиҳатдан унинг негизи бўлган оилалар мустаҳкамлигига боғлиқлигини яхши биламиз. Бироқ, бугун ана шу оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни омонат қуриб, идорама-идора айюҳаннос солувчилар сони ортаётгани кишини ташвишга солаяпти. Хўш, бунинг асл сабаби нимада? Албатта, бунга жавоблар кўп.
- Эндигина касб-ҳунар коллежини битирган ўғлим ўзидан икки ёш кичкина қўшнимнинг қизини севиб қолди. "Ҳали ёшсан, уйланишга қизиқма, бирон ишнинг бошини тутиб, рўзғорни эплайдиган бўл", деган насиҳатларимизга қулоқ солмади. Ўғлимизни уйлантирдик. Ҳозир уларнинг ўғилчаси бор. Энг ёмони шундаки, оиламизда иккисининг дастидан тинчлик йўқ. Бир-бирларини кимлардандир рашк қилиб, бўлар-бўлмас нарсаларга жанжал чиқаради. Уларни ажраштириб юборсамми, деб ўйлаб қоламан. Аммо, бегуноҳ норасидани кўзим қиймайди. Тўғриси, маҳалла-куйга ҳам уятли бўлдим, - дейди Дилбар опа.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТОКДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:19, кўрилди: 230

ТОКДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШ
парваришга боғлиқ

Ишкомлардан мўл ҳосил олай десангиз, токлар парваришига эътибор беринг.
Токзорларда тўп гуллар шаклланиб, новдалар 50-60 сантиметр узунликка етганда биринчи шўра хомток ўтказилади. Янги кўк новданинг ўсиш кучи ва жойлашишига қараб, симга боғлаш керак. Новдаларда тўп гул ўрнида жингалакларнинг борлиги унинг ҳосил қилмаслигидан далолат. Бундай новдаларни эрта хомток қилиш, қўшимча миқдордаги новдалар, шу жумлада, ҳосил қиладиган новдаларнинг ривожланишига ёрдам беради. Шўра хомтокни эрта гуллайдиган навлардан бошлашни унутмаслик лозим. ТОКДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШ
Ток тупининг кўп йиллик зангларидан ўсиб чиққан бачки новдалар биринчи навбатда олиб ташланади. Бунда токни шакллантириш ва зангининг ўрнини босиш учун керакли новдалар қолдирилади. Агар ток тупида зарарлаш натижасида ёки бошқа сабабларга кўра, кам новда ривожланган бўлса ҳам бачки новдаларнинг бир қисми озиқланиш юзасини ошириш учун қолдирилади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЭТИКДЎЗЛАР ЎГАЙМИ?

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:17, кўрилди: 151


ЭТИКДЎЗЛАР ЎГАЙМИ?
Қадимдан ҳунармандчиликнинг этикдўзлик тури қадрланган. Бозор расталари атрофида жойлашган кичик дўкончаларда бу касб эгаларининг хизматларига аҳолининг эҳтиёжлари катта бўлган. Ҳозир ҳам этик-дўзларга эҳтиёж йўқ, дея олмаймиз. Эътибор қаратилса, бозорлар, автошоҳбекатлар, умуман, одам гавжум жойларда офтобнинг тиғи-ю, қор-ёмғирли кунларда ҳам уларнинг қўли-қўлига тегмайди. Одамларнинг корига яраган бу инсонлар озми-кўпми маблағимизни ҳам тежаб қолаяпти. Чунки, ҳамма ҳам доимо янги пойабзал киявермайди. Сал эскироғини бутлаш орқали яна анча вақт пойабзал учун ортиқча харажат қилинмайди.
Эътибор берилса, Жума шаҳри марказида бир неча соатсозлик устахоналари бўларди. Улар ҳар жойга кўча-кўчдан безиб, касб-корларини ҳам йиғиштиришди. Бугунги кунда этикдўзлар ҳам шундай ҳолатда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:17, кўрилди: 204

КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ
соддалаштирилди

Туманимизда жорий йил 1 май ҳолатига жами 3721 та субъектга 17 миллиард 878 миллион сўм кредитлар ажратилди. Натижада, 3739 нафар киши бандлиги таъминланди. Бу кўрсаткичнинг ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ортиши қилинаётган ишлар кўламини белгилайди.
Аҳоли турмуш даражасининг ошиши ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун туман ҳокимлиги бошчилигида банклар, солиқ ва мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда Президентимизнинг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга