Бош Сахифа » Материалы за Май 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:35, кўрилди: 68

"ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН"
Яқинда Жума шаҳри марказида жойлашган "Ёшлар боғи"да "Камалак" болалар ташкилотининг "Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун" шиори остида анъанавий ўн олтинчи анжумани бўлиб ўтди. Унда турли йўналишлар бўйича ёш камалакчиларнинг иқтидорлари аниқланди. Жумладан, "Ҳуқуқий саводхонлик" йўналиши бўйича 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тўмарис Ёқубова, "Маънавият ва маърифат" туридан 72-мактабдан Севинч Тўйчиева, "Иқтидорли болалар йўналиши сардори - 2017", "Спорт, саломатлик ва экология", "Меҳр-саховат", "Матбуот", "Камалак сардори", "Бошланғич ташкилот етакчиси" номинациялари бўйича Асад Элмуродов, Севинч Норбекова, Хуршид Исломов, Шаҳризода Мусурмонова, Фаррух Рустамов каби "Камалак" аъзолари ғолибликни қўлга киритдилар.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:35, кўрилди: 89


"ХАЙР, БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ!"
тадбири таассуротлари

62-умумтаълим мактабида 4-синф битирувчиларининг "Хайр биринчи ўқитувчим" тадбири катта тантана сифатида ўтказилди.
Тадбирда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг бошланғич таълим услубчиси Нуржаҳон Маҳмадиёрова, Паст Дарғом маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Акбар Ражабов ҳамда мазкур мактаб директори Раъно Бобоёровалар болажонларни таълимнинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, мароқли таътил олишлари, келгусидаги ўқишларида зафарлар тилади.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ДИЁРИМИЗНИНГ ЖАҲОНДАГИ ЎРНИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:34, кўрилди: 76

ДИЁРИМИЗНИНГ
ЖАҲОНДАГИ ЎРНИ
ёшлар тарбиясига боғлиқ
2016 йил 14 сентябрдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир. Ушбу қонун ўз моҳиятига кўра, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштиришни назарда тутади. Қонуннинг амалга самарали татбиқ этилиши ижтимоий ҳимоянинг махсус чора-тадбирларига муҳтож бўлган ёшларга доир муносабатларни, қўшимча иш жойларга ва ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, ташкилотлар томонидан уларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйишда ёрдам бериш йўли билан тартибга солишга имкон беради.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"КЎНГИЛ ҚАТРАЛАРИ"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:33, кўрилди: 72


"КЎНГИЛ
ҚАТРАЛАРИ"

китобхонлар эътиборида
Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида тожик адабиётида ўзига хос ном қолдирган ижодкор Лойиқ Шерали таваллуди муносабати билан "Китобга ошно дил" мавзусида давра суҳбати ҳамда мазкур таълим даргоҳида қатор йиллар сарбонлик қилган, шу билан биргаликда, дилтортар шеърлари билан ўз мухлисларига эга бўлган қалам соҳиби Худоназари Оқсой ижоди жамланмасидан иборат "Қатраҳои дил" ("Кўнгил қатралари") китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:33, кўрилди: 261

1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан таълим тизими, "Камолот" ЁИҲ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида "Ҳар бир болага меҳр ва эътибор керак!" хайрия ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жума шаҳри, Гўзалкент қўрғонидаги "Ёшлар боғи"ларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Қ.ЗИЁТОВ олган сурат.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ИНСОНГА ЭЪТИБОР - ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:31, кўрилди: 47

ИНСОНГА ЭЪТИБОР - ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР
Жамиятимизда инсон манфаати устувор масала. Қаердаки, қилинадиган фидокорона меҳнат эътироф ва эътиборда бўлса, у ерда муваффақиятлар, куч-ғайрат ва кўтаринкилик бўлади.
Яқинда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ташаббуси билан мазкур уюшмага аъзо ташкилот ва корхоналарнинг ишчи-ходимларидан 30 нафарига Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:31, кўрилди: 86

ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯ
Шу йил 25 май куни Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси туман бўлимининг таъсис конференцияси бўлди. Унда уюшма вилоят бўлимининг раис ўринбосари Мусо Ғуломов янги ташкилотнинг мақсади, вазифалари хусусида иштирокчиларга тушунча берди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ИМТИЁЗЛАР

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:30, кўрилди: 71


ИМТИЁЗЛАР

2020 йилгача
узайтирилди
Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида келтирилган рўйхат бўйича хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН томорқа эгалари

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:30, кўрилди: 231

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН
томорқа эгалари
- Маҳаллада пешона терини томорқага тўккан, бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, миллион-миллион сўм даромад олаётган деҳқонлар кўп, - дейди Болдир маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шодиёр Сориев. - Шу боис, ҳудуд аҳлининг дастурхони тўкин, рўзғори бут. Меҳнатлари ортидан замонавий уйлар, тўйлар қилишяпти.
Хонадонларда аҳоли билан мулоқотда бўлганимизда оқсоқолнинг юқорида келтирган таърифу-тавсифининг гувоҳи бўлдик. Соат 11 дан ўтган, қуёш қиздирган пайт. Бир зум иссиқнинг "кўзи"да турган киши ҳансираб қолади. Меҳнатда тобланган болдирлик деҳқонлар қадоқ қўлларига кетмон тутганча, томорқа юмушлари билан овора.
- Ҳорманг, Ваҳоббой. Меҳмон баҳона бирпас дам оладиган бўлдингиз, - деди томорқасида куйманаётган деҳқонга маҳалла раиси.
- Вақтида келдингиз, раис бобо. Ёрдамчи кучи керак бўлиб турганди, - дея ҳазиломуз жавоб берди хонадон эгаси.

Йўналиш: Иқтисодий

 

"ТАРОЗИГА ИНСОФИНГИЗНИ ҚЎЙИНГ!"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:29, кўрилди: 64

"ТАРОЗИГА ИНСОФИНГИЗНИ
ҚЎЙИНГ!"
Яқинда бувим билан бозорга бориб, рўзғор учун барча керакли нарсаларни харид қилдик. Сўнг бувим "Қизим, бир дона карам ҳам олайлик, бу неъмат солинган овқатни роса хўш кўраман-да", деди. Биз карам сотиладиган расталарга яқинлашдик. Сотувчи йигит ҳали ёш бўлишига қарамай, уддабуронгина экан, "Келинг, бувижон, истаганингизни танланг, килосини 3 мингдан бераман", деди. Бувим бирини танлади-да, тарозига қўйдирди. 2 килограмм тош босган карам учун бувим 6 минг сўм пул берди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга