Бош Сахифа » Материалы за Апрель 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҚАЛБ ДАФТАРИ

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:52, кўрилди: 73

ҚАЛБ ДАФТАРИ
саҳифаларига ёзилган инсон
"Хотираси ўзи севган одамлар қалбида муқаддас сақланадиган одам, менимча, ўлимдан кейин ҳам барҳаёт бўлиб қолиш учун зарур ишни қилиб қўйган одамдир", - деган эди файласуфлардан бири.
Олий тоифали шифокор Абдурашид Нурматов ҳам умрини эл соғлиги йўлида хизмат қилишга бахшида этган, одамлар қалбида эзгу ишлари билан мангу муҳрланиб қолган ажойиб инсонлардан бири эди. У кишининг ҳаёт йўлига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир қадамини эзгулик бекатларига улаб, ўз севган касбини ардоқлаган ҳолда фидойилик майдонида самарали меҳнат қилганига яна бир бор гувоҳ бўламиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЭЗГУЛИК

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:51, кўрилди: 93

ЭЗГУЛИК
бувижоним сийратида акс этади
Эзгулик ҳақида сўз кетганида, кўз ўнгимда қўллари доимо дуода, меҳр қўрғонининг садоқатли бекаси бувижоним Сафаргул Нормирзаеванинг самимий, дилкаш чеҳраси намоён бўлаверади. Айни пайтда у киши 70 ёшни қоралаб қолган. Болажонлиги, қувноқлиги билан биз набираларнинг қувончига қувонч қўшади. Шу пайтгача меҳрибонимнинг бизга қаттиқ гапириб, дилимизни оғритганини кўрмаганмиз. Хато қилиб қўйсак ҳам, ширин сўз билан "қилмиш"имизни англатган, эринчоқлигимиз тутганда, "Ўаёт меҳнат ва интилиш орқали гўзал, болам, ҳис этган кишига унинг ўзи қанот ва қувонч-ку", дея дашном берган бўлади. Бу фикрларнинг маъносини бувимнинг кекса бўлишига қарамай, тинимсиз хатти-ҳаракатида, ҳаёт, яшашга бўлган меҳрида кўраман. Айниқса, гуллар парваришига жуда қизиқади. Бувим яшаётган хонадон мисоли турфа гуллар билан безанган чаманзорга ўхшайди. Бундан ташқари, шеърлар машқ қилиш азиз инсонимнинг энг севимли машғулоти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ОБУНА УЮШТИРГАН" РАҲБАР

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:51, кўрилди: 128

"ОБУНА УЮШТИРГАН" РАҲБАР
танқид учун газета ўқимаса...
Таҳририят қўнғироғи жиринглади. Гўшакдан овоз эшитилди.
- Нега газетада коллежимизни танқид қилиб чиқдингиз. "ОБУНА УЮШТИРГАН" РАҲБАР - 2017 йил учун газетангизга обуна бўлганмиз, яхшиликнинг жавоби шуми? Мен коллежда обунани ташкил этмаганимда, ойлик маошни қаердан олардингиз? - деган дағдағали сўзлар эшитилди.
Газетанинг шу йил 12-сонида чоп этилган "Дафтар-китобсиз ўқувчи таълимда муваффақиятга эришадими?" сарлавҳали мақоладаги Паст Дарғом агросаноат касб-ҳунар коллежи директори Ҳусниддин Бобонаровнинг гаплари бу.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

УМР ЗИЙНАТИ

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:49, кўрилди: 69

УМР ЗИЙНАТИ
Ҳар бир инсон муайян ёшга етганда босиб ўтган ҳаёт йўлига назар ташлаб, қилган эзгу амаллари, қолдирган изларини бирма-бир кўз ўнгидан ўтказади. Агар ўйлаган, кўнглидан ўтказган ишлари билан халққа, жамиятга нафи текканлигини ҳис этса унга бундан ортиқ қовунчу шодлик бўлмайди. Ана шундай бахтиёрлик насиб этган кишилардан бири Учтепа маҳалласида истиқомат қилаётган меҳнат фарийси Хуррам Низомов.
У 1947 йил 5 майда оддий деҳ-қон оиласида таваллуд топди. Х.Низомов 1952-1965 йилларда тумандаги 53-мактабда, сўнгра эса 66-ўрта мактабда ўқиди. 1965 йилда Андижон Давлат педагогика институтининг тарих факультетига сиртдан ўқишга қабул қилинди ва 1970 йилда институтни аъло баҳоларга битирди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ШЕЪРЛАРИ ҚЎШИҚЛАРДА

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:48, кўрилди: 83

ШЕЪРЛАРИ ҚЎШИҚЛАРДА
яшаётган шоир
Эл суйган, ардоқлаган, забардаст шоир Муҳаммад Юсуфни ижодининг энг гуркираган палласи йўқотиш элимиз учун оғир жудолик бўлди. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирар эканмиз, ҳеч бир юртдошимиз бўлмаса керакки, шоир шеърларини тинглаб, бир зум хаёлот оламига ғарқ бўлмаган.ШЕЪРЛАРИ ҚЎШИҚЛАРДА Бетакрор шоир ижодига оид барча шеърлар беқиёс яратилган. Уларда она, Ватан мавзулари уйғунлашиб кетган.
Зеро, ёзувчи Ўткир Ҳошимов таъкидлаганидек, "Ҳақиқий ижодкор худо кўнглига солгандагина қўлига қалам олади, чинакам асар ёзилмайди, туғилади". М.Юсуф ҳам ана шундай ижодкорлардан бири эди.
Халқимизнинг севимли шоири бугун орамизда бўлмасада, унинг гўзал шеърлари, укпардек майин, ирмоқдек шўх, атиргулдек хушбўй, далалар ҳавосидек мусаффо, гўдак кулгусидек беғуборлиги билан шоир ҳамиша барҳаётлигидан далолат беради.
Дарвоқе, М.Юсуф шеърларининг акса¬рияти машҳур санъаткорлар ижросида кўнгил торларини чертмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ҚАЙНОНАЛАР КЕНГАШИ"

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:46, кўрилди: 121

"ҚАЙНОНАЛАР КЕНГАШИ"
жамоатчилик тузилмалари шакллантириляпти
- Қайнонам турмуш ўртоғим билан тотувлигимизга қарши, - дейди маҳалла идорасига арздод билан чиққан келин. - Келин бўлиб тушганимга салкам бир йил бўлибди-ю, бирон куним хурсандчилик билан ўтмади. Ўғли менга сал мулойим гапирса, балога қолади. Бошим қотиб қолди. Олти ойлик ҳомилам билан ота уйимга қайтиб кетсам, эл-халқ нима дейди. "Рўзғори енгил бўлса, битта қайнонанинг кўнглини ололмабди" дейишмайдими? Бошқалар қайнонамнинг "тили заҳар" эканлигини қайдан биларди…
- Кеча-кундуз қўлидан телефон тушмайди. Онаси билан телефонда юз маротаба гаплашади. Қариндошларининг тўй, туғилган кунларини канда қилмайди. Шу боис ўғлимнинг бири-икки бўлмаяпти. Оғзимдан чиққанини ёқамга ёпиштиради. - дея келинидан дийдиё қилади қайнона…

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАСЛИК

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:45, кўрилди: 72

ТЕГИШЛИ ХУЛОСА
ЧИҚАРМАСЛИК
мудҳиш оқибатга олиб
келади
Санчиқул маҳалласилик Мадамин Омонов Тўрттом МФЙ да яшовчи фуқаро З.Аҳмедованинг уйида 865 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлагани боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноий иш қўзғатилди. Айблов хулосаси тамомланиб, суд муҳокамасига юборилган бўлса-да, у тегишли хулоса чиқармасдан навбатдаги жиноятга қўл урган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

БЕПАРВОЛИК

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:44, кўрилди: 69

10 апрелдан 10 майгача - қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги.

БЕПАРВОЛИК
бало келтирар
Туманимиз худудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар устидан назоратни янада кучайтириш, барқарорликни таъминлаш мақсадида йил бошидан ҳайвонларни эмлаш, диагностика ва мониторинг тадбирлари ҳамда аҳоли орасида тушунтириш-ташвиқот ишлари амалга оширилаяпти. БЕПАРВОЛИК
Ҳудудда ҳайвонларни хавфли юқумли касалликларига қарши мустаҳкам ҳимоя тизими яратилиб, белгиланган профилактик тадбирлар ўз вақтида олиб бориляпти. 2017 йил эпизоотик режа бўйича 26 минг ит қутуриш касаллигига қарши эмланди. Ҳайвонларнинг иммун фонидан келиб чиқиб эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Апрель ойида 4,5 доза этодекс эмламаси 300 та ветеринария шохобчаларига тарқатилди. Ҳар бир касалликнинг эмлаш даври ва тартиби бор. Оқсил касаллигининг олдини олиш учун ҳар олти ойда, қутуриш ва бруцеллёз касаллигига қарши эмлаш схемасига мувофиқ эмланади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:42, кўрилди: 346

Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди

Қуйи Дарғомликлар Ҳамида Примовани маҳалланинг ораста-сариштали келини, моҳир тикувчиси сифатида жуда яхши билишади.Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди Унинг дид билан тиккан либослари кишига кўрк-чирой бағишлайди. Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди.
- 12 йилдан буён тикиш-бичишни ўзимга касб қилиб келаяпман, - дейди Ҳ.Примова. - Шу давр мобайнида ўттиздан ортиқ шогирд тайёрладим. Бугун ҳам Нозима Облоқулова, Элнора Сатторова сингари шогирдларимни тикиш-бичиш сирларидан воқиф этаяпман.

Йўналиш: Иқтисодий

 

Тундаги қабиҳлик

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:39, кўрилди: 66

Тундаги қабиҳлик
Бугун юртимизда спортга кенг эътибор қаратилиб, ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилмоқда. Ҳатто маҳаллаларда ҳам стадионлар қурилмоқда. Аммо бундай маҳалла стадионлари доим ҳам фақат футбол учун хизмат қилмас эканда.... Гоҳида у ерда ёнбошлаб қарта ўйнаётган ёки шунчаки вақтни "ўлдириш" учун суҳбатлашиб ўтирган бекорчиларни ҳам учратиш мумкин. Бекорчиликдан эса кўп нарса келиб чиқади. Паст Дарғом туманидаги маҳалла стадионларининг бирида уч нафар бекорчи йигит йиғилишиб, қабиҳ бир жиноят режасини тузишди.
21 ёшли Баҳодир Мустафоев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўрта махсус билим юртини тамомлаган бўлса-да, бирор тайинли ишнинг бошини ҳам тутмаган, ҳали уйланмаган бўлиб, вақти-вақти билан стадионга келиб, маҳалла болалари билан футбол ўйнар, жўраларига қўшилиб, саёқ юришни ёқтирадиганлардан эди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга