Бош Сахифа » Материалы за Март 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЭЛ ФАРЗАНДИНИ КУТИБ ОЛДИ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:17, кўрилди: 167

ЭЛ ФАРЗАНДИНИ КУТИБ ОЛДИ
Самарқанд темирйўл вокзалининг кутиш зали эрталаб соат 10 га яқин ҳар доимгидан гавжум. "Тошкент-Самарқанд" тезюрар поезди тўхташи билан карнай-сурнай овозлари янгради.
ЭЛ ФАРЗАНДИНИ КУТИБ ОЛДИ
ЭЛ ФАРЗАНДИНИ КУТИБ ОЛДИ

Дастлабки вагонлардан тушган чет эллик сайёҳлар бу тантананинг сабабини билиб-билмай кўзларида қувонч, қўлларида гулдасталар билан турган йигит-қизларни, ота-оналарни, карнайчиларни суратга ола бошлашди. ЭЛ ФАРЗАНДИНИ КУТИБ ОЛДИ Бир-бирларига нималарнидир уқтириб чеҳраларига табассум ёйилган туристлар ёнларидаги таржимонга юзланишди.

Йўналиш: Спорт

 

ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:10, кўрилди: 184

ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Юрт ривожини илм-фансиз тасаввур этиб бўлмайди. Илм-фанни янги босқичга кўтариш, олимлар ва ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимизнинг "Фанлар академияси фаолиятини, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мамлакатимизнинг барча ҳудудларида илм-фан тараққиётини таъминлаш, унинг салоҳияти ва нуфузини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга кенг татбиқ этиш имкониятини яратади. Қарорда физика-математика ва техника, кимё-биология ҳамда ижтимоий гуманитар фанлар бўлимларини ташкил этиш белгиланган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ПРОФИЛАКТИКА КУНИДА

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:09, кўрилди: 201

ПРОФИЛАКТИКА КУНИДА
ҳуқуқий тарбия
Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган "Профилактика куни"да туманимизда ҳам ички ишлар ходимлари бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда жойларда сайёр йиғилишлар, аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга эътибор қаратишмоқда. Профилактика инспекторлари ўзларига бириктирилган маъмурий хизмат ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш, мактаб ва коллежларда давоматни яхшилаш, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларга шарт-шароит яратиб берилаётган омилларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш каби ишларни амалга оширмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ШУКУРКИ, ТИНЧЛИГИМИЗ БАРҚАРОР

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:08, кўрилди: 202


ШУКУРКИ, ТИНЧЛИГИМИЗ
БАРҚАРОР

Сайёҳлик фирмасида таржимонлик қилаётган бир одамнинг гаплари эсимдан чиқмайди.
- Афғонистонлик меҳмонни тарихий обидаларимиз билан таништиришга тўғри келди. Қайси қадамжога бормайлик, меҳмон зиёратга кириб чиқаётган ёш-яланглар, болаларга мўлтираб қарайди. Кўзларидан ниманидир уққандай бўламану, сўрамадим. Охири ўзи «ёрилди»:

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:08, кўрилди: 197

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ
- Хонадонларда юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши натижасида ободончилик, муаммоларни ўрганиш, ҳуқуқий тарғибот ишларига ҳам аҳамият қаратилаётир, - деди туман бош имом-хатиби (ўнгдан иккинчи) О.Назаров.

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Туман ҳокими ҚАРОРИ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:04, кўрилди: 204


Туман ҳокими ҚАРОРИ
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги "Миллий ҳайдовчилик
гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 116-сонли қарор ҳақидаги 94-Қ сонли
қарори хусусида

Йўналиш: Сиёсий

 

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:03, кўрилди: 407

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

давлат ва жамиятга ишончни мустаҳкамлаяпти
Ўзбекистон Республикаси Конс-титуциясининг 1-моддасида "Давлатнинг манбаи халқ" дейилган. ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ Унда инсон шаъни, қадр-қиммати энг олий қадрият, инсон омили бош масала экани қонунан кафолатланган. ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ Шундай экан, ҳар қандай улуғвор мақсадлар инсон манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Афсуски, кейинги пайтларда аҳоли билан ҳокимият органлари ўртасидаги муайян узилиш юзага келиб, бошқарув механизмларига аҳолининг ишончи йўқолганди. Айрим фуқароларнинг катта-кичик мансабдорлар қабулларида соатлаб кутгани, муаммоларига ечим тополмай йиллаб сарсон бўлгани ҳақида эшитганмиз. Президентимиз ташаббуси билан жойларда иш бошлаган Халқ қабулхоналари - фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқарадиган, уларнинг манфаатларини устувор этадиган изчил механизмга асос солди. Эндиликда юқоридаги оворагарчиликларнинг тамоман акси. Халқ қабулхонасига мурожаат билан келган киши у ерда ўзини фаол мавқеда ҳис қилиб, эмин-эркин арзини баён этади. Қабулхонада жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, жамоатчилик томонидан кўтарилаётган масала ва мурожаатларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлиллар асосида ҳал этилиши таъминланаяпти. Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси биносида ташкил этилган Халқ қабулхонасига мурожаат этиш мақсадида келган фуқароларга қулай шароитлар яратилган. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган кутиш, тиббиёт ва болалар хоналари мавжуд.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:00, кўрилди: 189

МАВСУМГА
ҲОЗИРЛИК

бўйича семинар ўтказилди
Баҳор деҳқон учун муҳим фасл, сабаби ерга уруғ қадалади. Неъмат Нортоев номли ММТП ҳудудидаги "КХҚ Нурли Замини" фермер хўжалигида чигит экиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ўқув-семинари ҳам баҳорги долзарб вазифаларга бағишланди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари, ММТП ва фермер хўжаликлари раислари таъминотчи ҳамда хизмат кўрсатиш ташкилотлари вакиллари иштирок этди. МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

Йўналиш: Янгиликлар

 

МАНФААТДОРЛИК

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 08:58, кўрилди: 225

Иссиқхонада қишу ёз пишиқчилик

МАНФААТДОРЛИК
яхши ниятларга қанот
Қўқонилик Ш.Ҳайитов ҳалол меҳнати, уддабурон-ишбилармонлиги билан эл оғзига тушган тадбиркорлардан. Кейинги 5-10 йил ичида аҳолининг парҳез гўшт маҳсулотига талаби ортгани сайин унинг паррандачилик йўналишидаги фаолияти янада ривожланиб бормоқда. МАНФААТДОРЛИК Шу боис тадбиркорни йўқ¬лаб келгувчилар сони тобора ошмоқда.
- 2006 йил гўшт йўналишида 500 та жўжа олиб фаолиятни бошлагандик, - дейди Шомурод Ҳайитов. - Айни пайтда босқичма-босқич мингта гўшт, 500 та тухум йўналишида жўжа боқаяпмиз. Паррандалар парвариши учун 9 та иш ўрни яратилган. Уларга 1 миллион 200 минг сўм атрофида ойлик маош тўланади. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида ўқиётган ўғлим Тўрабек паррандалар рациони, эмланиш назариясини амалиётда қўллаш билан машғул. Муҳими, соҳанинг мутахассиси сифатида шаклланаяпти. Билмаганини ўқитувчиларидан сўраб қайтади. Парвариш рисоладагидек бўлишини таъминлайди. Илк бор ушбу йўналишда иш бошлаганимда ветеринар хизматига муҳтожлик даврлар ортдан қолди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҒОЛИБ ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Муаллиф: 013101 дан 27-03-2017, 09:19, кўрилди: 203

ҒОЛИБ ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ
Туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Ким кўп шеър билади?", " Кимнинг хати чиройли?", шунингдек, математика фанидан "Энг билимдон ўқувчи" кўрик-танловларининг туман босқичи ўтказилди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 
Орқага Олдинга