Бош Сахифа » Материалы за 24.02.2017

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТАДБИРКОР ЙИГИТ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:58, кўрилди: 256

ТАДБИРКОР ЙИГИТ
- Аввал, одамлар мушкулини осон қилиш катта савоб, дея пойабзал ямаш, бутлаш иши билан шуғулландим, - дейди ўтарчилик Диёр Бўронов. - Топишим ҳам рўзғоримга етарли миқдорда эди. Қўшимча ҳунар эгаллашга қарор қилдим. Касбимга яқин бўлганим боис, автомашиналарга қопламалар тикишни ўрганишим қийин бўлмади.
ТАДБИРКОР ЙИГИТ

Йўналиш: Иқтисодий

 

ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:55, кўрилди: 750

ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ
молиявий муассасалар томонидан қувватланаяпти
Бугун мамлакатимизда халқнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар берилётгани фикримизнинг ифодаси.

Йўналиш: Иқтисодий

 

КИТОБ ДЎКОНИГА КИРГАНМИСИЗ?

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:54, кўрилди: 146

КИТОБ ДЎКОНИГА КИРГАНМИСИЗ?

Шундай мавзулар борки, ҳеч эскирмайди, қанча гапирсанг тугамайди. Булардан бири китоб ҳақидадир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

ОНА ТАРБИЯСИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:54, кўрилди: 191

ОНА ТАРБИЯСИ

буюкликка йўлланма
Илм олиш динимизда улуғ ибодатлардан саналади. Ислом дини жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга катта эътибор қаратган.Илк ваҳийнинг "Ўқи" деб нозил бўлиши сўзимизнинг ёрқин далилидир. Ўқиш-илмнинг калитидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: "Ҳар бир мусулмонга илм талаб қилиш фарздир" дедилар. Ислом дини инсоннинг дунё ҳаёти учун лозим бўлган барча илмларни ўрганишни фарз даражасига кўтарган диндир. Занжий ибн Холид айтади: "Болалик пайтимизда Зуҳрийнинг ҳузурига кирган эдик, у зот бизга:" Илм талаб қилинглар. Шунда сиз дунёни истасангиз, унга етишасиз, охиратни истасангиз ҳам унга етишасиз", дедилар. Дарҳақиқат, дунёвий илмларсиз инсон ҳаётини саодатли кечишини тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда тиб, ҳисоб илми инсон учун нақадар заруратдир. Қолаверса, турли ишлаб чиқариш ва саноатга доир, фан-техника соҳасидаги барча илмлар зарур бўлади. Чунки, давлатнинг куч-қудрати, ўзга давлатларга қарам бўлиб қолмаслиги илм-фаннинг ривожи ва тараққиётига боғлиқдир.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:52, кўрилди: 223

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ
тўлашнинг мезони бор
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пуллари тайинлаш ва тўлаш масалаларини тушунтириш, уларни манзилли етказиш ҳамда нафақаларни тайинлашда хато-камчиликларнинг олдини олиш мақсадида жойларда ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:51, кўрилди: 215

ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ
оила тадбиркорлигини йўлга қўйди
- Агроном бўлганлигим боис цитрус мевалар етиштиришнинг тилига дарров тушуниб олдим, - дейди қатортераклик Хушмурод Юсупов.- Ҳозир 3-4 сотихлик иссиқхонадаги 20 туп лимондан ҳар йили 6-6,5 миллион сўм даромад олаяпмиз.
32 йил агрономлик касбини улуғлаб келган 71 ёшли Х.Юсупов турмуш ўртоғи Жангил момо билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган. У киши пенсияга чиққач ҳам қўл қовуштириб ўтиришни эп билмади.
ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ

Йўналиш: Иқтисодий

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:49, кўрилди: 248

ХАБАРЛАР
Сазағон маҳалласида 13 та иссиқхона қурилди. Айни пайтда, иссиқхоналарга лимон кўчатлари ўтқазилмоқда. Кредит расмийлаштирган яна 15 та хонадон эгалари иссиқхоналар ташкил этиш тараддудида.
***

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:48, кўрилди: 193

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўринга эга
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг турли соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар юртимизнинг барқарор ривожланиши, имкониятлари, тинчлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, ноз-неъматларимиз бутун дунёга танитди. Бу эса хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада орттирди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу соҳадаги имкониятларни янада кенгайтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилаётир.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:43, кўрилди: 183

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ
доимий мулоқотга боғлиқ

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак. Президентимиз шу йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ана шу масалага асосий эътиборини қаратгани бежиз эмас.
ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ

Йўналиш: Янгиликлар

 

ОҚ ЙЎЛ СЕНГА, БЎЛАЖАК АСКАР!

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:40, кўрилди: 146

ОҚ ЙЎЛ СЕНГА, БЎЛАЖАК АСКАР!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарорига биноан, туман мудофаа бўлимида айни пайтда йигитларни муддатли ҳарбий хизматга сафарбарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Яқинда ўтказилган тадбирда барча тайёргарлик синовларидан муваффақиятли ўтган бўлажак аскарларга жамоатчилик вакиллари оқ йўл тиладилар.
- Шу кунгача 100 дан ортиқ ўғлонларимиз турли қисмларга ўз йигитлик бурчларини адо этиш учун жўнатилди, - деди туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник А.Турдибоев. - Сафарбарлик ишлари айни қизғин паллада. Ишонамизки, ўғлонларимиз ўз қисмларида мардонаворлик билан хизмат қилиб, туманимиз шарафини юксакка кўтаради. Ота-онаси, тумандошлар, муҳими, она Ватан олдида берган ваъдаларини юракдан адо этадилар.
ОҚ ЙЎЛ СЕНГА, БЎЛАЖАК АСКАР!

Йўналиш: Янгиликлар

 
Орқага Олдинга