Бош Сахифа » Материалы за Январь 2017 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:06, кўрилди: 250

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 2017 йилдан бошловчилар хоҳлаган пайтда яқиндаги тижорат банкларидан кредит олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноатни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритишни режалаштираётган касб-ҳунар коллежи битирувчилари, барча фуқароларни қўллаш тумандаги барча тижорат банкларининг биринчи галдаги вазифаси этиб белгиланди.
***
Янги йилнинг илк ойи барча умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёти фани ойлиги ўтказилмоқда.
***

Йўналиш: Янгиликлар

 

МУҚАДДАС ЙЎЛНИ ТАНЛАГАН КАМ БЎЛМАЙДИ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:04, кўрилди: 177

Мустақиллик маҳалласида Дилшод Тилавовнинг номини кексаю ёш бирдек фахр билан тилга олишади. Чунки бу ўктам йигит, юрагида туғилган орзу-ниятлар натижаси ўлароқ, ҳақиқий юрт ҳимоячиси бўлишдек буюк ва муқаддас йўлни танлади. Мактабни аъло баҳоларга тугатгач, Жиззах ҳарбий авиация билим юртига ўқишга кирди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ФАХР ВА ШАРАФЛИ БУРЧ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:03, кўрилди: 232

14 январь куни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўтган 25 йил юртимизда замон талаблари ва андозаларига жавоб берадиган, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва демократик тараққиётининг ишончли кафолати бўлган миллий армиямиз шаклланиши йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

КЕКСАЛАРГА ЭЪТИБОР-ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:01, кўрилди: 207

"Кексаси бор хонадон баракали, файзли бўлади", дейишади. Бу пуръмано сўзларда чиндан-да ҳикмат бор. Қайсики оилада ёши улуғ инсон бўлса, бу уйнинг ободлиги, кўрки ҳам кўнгилдагидек бўлади. Улар нафақат фарзанду набираларининг дуогўйи, балки энг яқин маслаҳатчиси, ўз ҳаётий тажрибалари асосида тўғри йўл кўрсатувчи улуғ зотлардир.

Йўналиш: Янгиликлар

 

НАЙМАНДАГИ МАКТАБ БОШҚА МУАССАСАЛАРГА НАМУНА

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:59, кўрилди: 418

Шаҳло Саидмуродова раҳбарлик қилаётган 56-умумтаълим мактабида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган тадбир қизиқарли кечди. Унда истеъфодаги подполковник Мухтор Азизов, Самарқанд горнизони офицерлар уйи қошидаги ҳарбий оркестр ҳамда сафарбарлик чақирув резерви вакиллари Бобомурод Абдуқодиров, Зоҳид Тожибоевлар ўқувчиларга ҳарбийликнинг машаққатлари, шон-шарафи ҳақида тушунчалар беришди. Тадбирдан сўнг меҳмонлар билан мактаб ҳаёти билан танишиш жараёнидаги таассуротлар бир олам. Эътиборимизни тортган жиҳати, мактаб-маҳалла-оила ҳамкорлигининг тўғри йўлга қўйилганлиги бўлди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЖАДАЛ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БОҒЛИҚ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:58, кўрилди: 449

Шу йил 14 январь куни Президентимизнинг мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳар бир соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди. Дарвоқе, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар туфайли жадал ва барқарор ривожланиш кўзга ташланади. Лекин халқимизнинг катта орзу-умидларини амалга оширишда муаммолар борлиги, тўлиқ имкониятлардан фойдаланилмаётгани мажлисда очиқ таҳлил қилиб берилди. Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга, халқнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтган йили поёнига етмай қолгани ҳам маърузада бежизга таъкидланмади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

КРЕДИТ ОЛДИНГИЗМИ ?

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:56, кўрилди: 415

Фаровонлик муқим даромад келтирадиган бирон бир иш билан бандликка боғлиқ. Президентимиз ўз нутқида, ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик соҳасида ишлаши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ҳамда уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, молиявий кўмак ва мадад бериши зарурлиги, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозимлигини алоҳида таъкидлаганди.

Йўналиш: ---

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:54, кўрилди: 179

ХАБАРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
***
Самарқанда 2017-2019 йилларда лойиҳа қиймати 37,1 миллион еврога тенг 200 га яқин чиқинди йиғиш пункти қуриш ва таъмирлаш, 70 та чиқинди йиғиш транспорти харид қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни турларга ажратиш ва уларни кўмиш марказларини ташкил этиш режалаштирилди. Лойиҳа бўйича кўзда тутилган қаттиқ маиший чиқиндиларни техник кўмиш марказидан биогаз ишлаб чиқарувчи биореактор сифатида фойдаланилиб, олинган газ чиқиндиларни йиғиш транспортларига қуйилади.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚИЗЛАР ҚУЛЛИКДАН АСРАБ ҚОЛИНДИ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:52, кўрилди: 196

Бугунги кунда одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммолардан биридир. Турли алдовларга учиб, бу жиноятнинг қурбонига айланаётганлар орасида юртдошларимиз ҳам топилади. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан бу жиноятга қарши кураш доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фош этилмоқда.

Йўналиш: Сиёсий

 

ҚОИДАНИ УНУТГАНЛАР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:50, кўрилди: 171

Ҳарбий соҳада хизмат қилиш шарафли вазифа. Зеро, мудофаа тизими хизматчиси касбий тайёргарликдан ташқари ўз фаолиятида қонунларга қатъий риоя этиши, Ватанга содиқлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши муҳим аҳамиятга эга.

Йўналиш: Сиёсий

 
Орқага Олдинга