Бош Сахифа » Материалы за Ноябрь 2016 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ишлаб чиқилди

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:40, кўрилди: 281

Яқинда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Васийлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги «Ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф истакларини ўрганиш ҳамда натижаси юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида»ги мажлис баёни ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЖАҲОНДАГИ НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:39, кўрилди: 4972

БМТ - ер юзида тинчлик ва хавсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда Иккинчи Жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашмасидир. Бу халқаро ташкилотнинг тузилиши ҳақидаги битим 1945 йил 24 октябрда Сан-Францискода ўтказилган Таъсис конференциясида Буюк Британия, АҚШ, Марказий Осиё ва Хитой давлатларининг вакиллари томонидан имзоланган.

Йўналиш: Сиёсий

 

САМАРҚАНДДА транвай қатнови йўлга қўйилади

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:38, кўрилди: 278

Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш ҳамда атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этишни босқичма-босқич йўлга қўйиш дастурлари ишлаб чиқилди.

Йўналиш: ---

 

«ЭНГ ФАОЛ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТЧИСИ»

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:36, кўрилди: 332

Тумандаги «Ёшлар маркази» биносида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган «Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси» танлови бўлиб ўтди. Танловда 10-14 ёшлилар 5 та, 14-30 ёшлилар эса 6 та номинация бўйича билимларини синашди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚИШКИ ЗАХИРА

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:35, кўрилди: 264

- Халқимиз дастурхонини тўкинлигини таъминлаш, бозоримизда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида қиш учун мева-сабзавот захирасини ҳозирладик, -дейди «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ раиси Фарҳод Қурбонов. –«Паст Дарғом савдо нур» МЧЖ билан шартномага кўра, совуткичли омборхонада 45 тонна картошка, 30 тонна пиёз, 23 тонна мева, 6 тонна полиз маҳсулотлари ва 11 тонна гуруч ғамлаган.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ЭЛ-ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДА

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:33, кўрилди: 221

2006 йил 6 декабрда «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган эди. Ўтган ўн йил давомида 25 октябрда Ички ишлар идоралари ходимлари куни нишонланиб келинмоқда. Бу йил касб байрамимиз арафасида Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун фаолиятимизнинг асосий принциплари, вазифалари ва йўналишларини белгилайди. Соҳа ҳодимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳам қонунда алоҳида эътиборга олинган. Юксак даражадаги бу эътибор тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Йўналиш: Сиёсий

 

НОМЗОДЛАР АНИҚЛАНДИ

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:31, кўрилди: 247

Маълумки, ҳар йили истеъдодли қизларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини юксалтириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар учун танлов ташкил этилиб, билимдон, зукко қизлар саралаб олинади. Яқинда бешта йўналишда ўтказилган ушбу танловнинг туман босқичида «Фан» йўналиши бўйича 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Нилуфар Алиқулова, «Адабиёт» йўналишида Самарқанд иқтисод ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Моҳинур Рустамова, «Санъат» турида 8-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Зебинисо Мейлиева, «Таълим» йўналиши бўйича 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Заҳро Ибодуллаева ҳамда «Маданият» йўналишида политехника касб- ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Жаҳона Туркмановалар ғолиб деб топилиб, мазкур танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ТАНИҚЛИ САНЪАТКОРЛАР пахтакорлар ҳузурида

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:30, кўрилди: 329

Яқинда туманимиз пахтакорларини руҳлантириш ва шижоатини ошириш мақсадида пойтахтдан бир гуруҳ таниқли актёр ва актрисалар ташриф буюрди. Меҳмонлар дилтор қўшиқ ва суҳбатлари далаларда оқ олтинимизнинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмасдан бор куч ғайрат билан саранжомлаб олаётган ҳашарчи-теримчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият

 
 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:24, кўрилди: 220

Электр энергиядаги узилишлар сабаб бозорларда турли хил электр қувватлантирувчи мосламалар, яъни «движок», «аккумулятор» ва «зарядли чироқ»лар савдоси авжига чиқди.

Йўналиш: Янгиликлар

 
Орқага Олдинга