Бош Сахифа » “НУРОНИЙЛАР” ЖАМҒАРМАСИ раиси сайланди

 
 
 

“НУРОНИЙЛАР” ЖАМҒАРМАСИ раиси сайланди

Муаллиф: 013101 дан 16-02-2017, 15:57, курилди: 357

0
“НУРОНИЙЛАР” ЖАМҒАРМАСИ раиси сайланди
Кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда юртимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.
Туман ҳокими ўринбосари М.Абдуллаев мазкур фармон ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, туманимиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида фахрийларнинг ўрни ҳақида сўз юритди. Ёшлар таълим-тарбияси, оилаларни мустаҳкамлаш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва бошқа муҳим вазифаларда ёши улуғ инсонларнинг ҳаётий тажрибаси, панд-насиҳатларининг аҳамияти беқиёслигини таъкидлади.
Йиғилишда Санақул Хурсандов "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошқаруви раиси этиб сайланди. Шунингдек, жамғарма туман бўлими бошқаруви васийлик кенгаши ва бошқарув аъзолари таркиби тасдиқланди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.