Бош Сахифа » КРЕДИТ ОЛДИНГИЗМИ ?

 
 
 

КРЕДИТ ОЛДИНГИЗМИ ?

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:56, курилди: 495

0
КРЕДИТ ОЛДИНГИЗМИ ?

Фаровонлик муқим даромад келтирадиган бирон бир иш билан бандликка боғлиқ. Президентимиз ўз нутқида, ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик соҳасида ишлаши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ҳамда уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, молиявий кўмак ва мадад бериши зарурлиги, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозимлигини алоҳида таъкидлаганди.
Шу муносабат билан "Биз сизнинг бизнес ғоянгизни қўллаб-қувватлаймиз ва тадбиркорликни бирга ўрганамиз" шиори остида ҳамда Президентимиз томонидан банк тизими олдига қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида туман банклари мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солишга киришишган.
Жумладан, 2016 йилнинг охири ва 2017 йилнинг илк кунлариданоқ ТИФ "Миллий банк"нинг туман филиали ходимлари Дўрмонтепа, Болатош, Намуна қишлоқ фуқаролар йиғинларининг 15 та маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказишди.
- Ходимларимиз ўзларига бириктирилган 9302 та хонадонда аҳоли билан махсус саволнома асосида суҳбатлашиб, банк кредит турлари ва шартлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳамда унинг таъминоти бўйича батафсил тушунчалар беришаяпти, - деди бошқарувчи ўринбосари Ўткир Шодиёров. - Ўтказилган савол-жавоб ҳамда уй шароити ўрганилиши натижасида, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, банкдан кредит олиш истаги бўлган фуқаролар аниқланаяпти. Дастлабки тадбиркорликни бошловчиларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, боғдорчилик йўналишларида энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилаяпти. Асосийси, ажратилаётган кредит фоизлари 9 фоиз қилиб белгиланган. Бу эса тадбиркор бўлиш истагини билдирган фуқароларга жуда қулай имкониятдир.
Масалан, шахсий ёрдамчи хўжалик учун 5 бош қўй (биттаси 600 000 сўм) ва 5 бош эчки (биттаси 400 000 сўм) боқиш учун 5 000 000 сўм кредит олинди. Бунда бир кишининг иш билан банд-лиги таъминланади. Энг муҳими, 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил давомида кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўлиқ сўндириб, 5 300 000 минг сўм соф фойда олишга эришиш мумкин. Бундан ташқари, кредит ҳисобига олинган 5 бош қўй ва 5 бош эчки жисмоний шахс фойдасига қолади.
Ана шундай имкониятдан биринчилар қаторида ака-ука Шавкат ва Сирожиддин Шомиевлар фойдаланишди.
- Ёшлигимдан томорқамда чорвачилик билан шуҚулланиб келаман, - деди Номозгоҳ маҳалласида яшовчи Шавкат Шомиев. - Чорва молини кўпайтириб, кўпроқ даромад олишни хоҳлардим. Аммо рўзғордан бир, икки сўм орттиришнинг иложи йўқ эди. Янги йил қутлуғ келди, десам адашмаган бўламан. Чунки, янги йил кириб келиши билан банк ходимлари ҳам уйимизга кириб келди. Суҳбатдан сўнг, қисқа муддатда 14 900 000 сўм кредит ажратишди. Ушбу маблағга "Келажак чорва омад" хусусий корхонасидан 3 725 000 минг сўмдан 4 бош мол олиб келдим. Насиб бўлса, олган кредитимдан 3 йилда икки баробар соф фойда олиш ниятидаман.
Шунингдек, АТБ "Агробанк" Гўзалкент филиали Жума шаҳрининг 10 та ҳамда Пўлатчи қишлоқ фуқаролар йиғинининг 10 маҳалласида ҳар бир хонадон вакиллари билан суҳбат ўтказиб, уларнинг шароити ва қизиқиши, режалари ўрганилиб, кредитлар берилаяпти. Шу бугунга қадар банк томонидан 100 дан ошиқ фуқароларга қарийб 800 миллион сўм кредит берилди ва кредитлар ажратиш давом этмоқда. Жумладан, Ш.Рашидов маҳалласида истиқомат қилувчи Фахриддин Мейлиев қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш мақсадида иссиқхона қуриш учун 14000,0 минг сўм кредит олди. А.Навоий маҳалласида яшовчи Тўлқин Қурбонов ва Орзигул Омоновалар чорвачилик йўналишида 7 250 000 сўмдан кредитларни қисқа муддатларда олишди.
Яратилаётган қулайликларни аҳолининг барча қатламига етказиш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этаяпти. Тадбиркорлик фаолиятининг афзаллиги ва имтиёзларни фуқароларга тушунтириш, олинадиган кредит маблағларини қайтариш учун уларда масъулият ҳиссини уйҚота олиш ҳар бир банк олдида турган вазифалар ижросини самарали йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Мақсад, аҳолининг тадбиркорлик қобилиятини юзага чиқариб, мулкдорлар синфини кенгайтириш, фуқароларнинг даромад манбаини кўпайтириш, турмуш даражасини оширишдир.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.