Бош Сахифа » НИЯТЛИ БОБО

 
 
 

НИЯТЛИ БОБО

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:41, курилди: 22

0
НИЯТЛИ БОБО

Нишон бобо ҳар галгидек эрта саҳар уйғонди-ю, елкасига кетмонини олганча, даласи томон йўл олди. Даласига меҳр қўйган. Кечгача экин-тикин ишларига андармон бўлиб, кеч тушганда уйига қайтади. У кишининг турмуш ўртоғи Зеби бувини саволга тутаман.
- Бувижон, бобом кун бўйи далада. Чарчаб қолмайдиларми?
- Чарчайдилар, аммо юрагида эзгу ниятлари кўп. Ҳадемай, даладаги экин-тикинларимиз ҳосили тайёр бўлади. Бобонг уларни сотиб, набиралари учун китоблар сотиб олиб бермоқчи.
Суҳбатдан билдимки, Нишон бобо ёшлигида оилавий шароити тақозоси билан институтда ўқий олмаган экан. Юрагида бу орзуси бир умр армон бўлиб қолибди. Далада тинимсиз меҳнат қилиб, келган даромад ҳисобига ўғил-қизларини олий маълумотли қилибди. Энди эса набираларининг ҳам олий ўқув даргоҳларида таълим олиб, жамият равнақи учун муносиб ҳисса қўша оладиган билимли инсон бўлишини ният қилиб, рўзғордан ортган маблағга турли мавзудаги китоблар сотиб олиб, оила кутубхонаси ташкил этишни кўнглига тугибди.
- Китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди, дейдилар бобонг,- кулиб қўяди Зеби буви. - Невараларим китобга меҳр қўйса, мустақил фикрига эга бўлади. Келажаги учун астойдил интилади.
Деҳқон бобонинг қалбидаги орзу-ниятлари ушалишини чин дилдан истадим.
Ҳилола НЎЪМОНОВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.