Бош Сахифа » Орасталик – қиз боланинг кўрки

 
 
 

Орасталик – қиз боланинг кўрки

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 10:05, курилди: 83

0
Орасталик – қиз боланинг кўрки
Ўқув даргоҳимиз кутубхонасидан китоб ола туриб, бир тенгдошимнинг эскириб, йиртилиб кетган таниқли ёзувчининг китобини кутубхонага топшираётганига кўзим тушди. Шу онда қизни зимдан кузатдим. Келишган, ўзига оро берган, кийимлари ҳам эгнига ярашиб турибди. Аммо қўлидаги варақлари титилиб, ўқиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган китоб унга ярашмай турарди. Тўғри, китоб қўлма-қўл ўқилавериб, шундай кўринишга тушиб қолгандир. Лекин ўзига ярашиқли оро бера олган қиз наҳотки ўша китобни елимлаб, йиртилган варақларини тартибга солиб қўйишни хаёлига ҳам келтирмади? Бундай хайрли ташаббус билан у кутубхоначидан ҳам, ўша китобни ўзидан кейин олиб мутолаа қиладиган китобхонлардан ҳам олқиш эшитмасмиди?
Коллежимизда ташкил этилган " Ораста қиз" тўгарагида қиз боланинг дид-фаросати, маънавияти, унинг бўлажак оила бекаси учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлиши лозимлиги юзасидан тушунчалар бериб борилади.
- Орасталик бор жойда қут-барака, файз бўлади, - дейди тўгарак раҳбари Муборак Абдусаматова. - Машғулотлар давомида ўқувчи-қизларимизга бу борада зарур фикрларни бериб бораяпмиз. Бундан ташқари, ушбу мавзуда давра суҳбатлари уюштириб, уларга кўпни кўрган, қизларини тарбияли қилиб вояга етказган намунали оила бекаларини ҳам таклиф этаяпмиз. Айни пайтда тўгарак аъзолари сони ортиб бораяпти.
Дарвоқе, орасталик кўнгил ободлигидан бошланади. У инсоннинг, айниқса, қиз боланинг кўркига кўрк қўшишини кутубхонага китобни "абгор" ҳолатда топширган қизга айтгим келди.

Меҳриноз ЭРКАЕВА,
педагогика ва спорт КҲК ўқувчиси.

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.