Бош Сахифа » ҲАЁТГА, ИНСОНИЯТГА МУҲАББАТ

 
 
 

ҲАЁТГА, ИНСОНИЯТГА МУҲАББАТ

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:45, курилди: 87

0
Журналистик фаолиятини бадиий ижод билан қўшиб олиб бораётган Гулжаҳон Мардон қизи (Гулжаҳон Мустафоева)нинг навбатдаги шеърий китоби ("MASHHUR-PRESS" 2017 йил) "Сокинлик қўшиғи" деб номланган.
Борлиққа кўнгил кўзи била боқадиган шоиранинг ёзганларида юрак, қалб бирламчи мавзу. Унинг шеърларида аёллик нафосати, матонати, назокати уфуриб туради. Дунёнинг қора бўёқларини-да аёл заковат билан, иффатли рангларда намоён қилади. Бир сўз билан айтганда, ўз услубига, овозига эга ижодкор.
Китобни мутолаа қилинг. Шоира сизни кўнгил кенгликларига етаклаб кира олишига, юрагингизда ҳаётга, инсониятга муҳаббат уйғота олишига ишонамиз.
Қуйида китобдан ўрин олган шеърларидан намуналар ўқийсиз:
ЯШАШНИ БИЛМАЙМИЗ
Шердай қадам ташлаш мумкин бўлган дунёда,
Қалбни куйга бошлаш мумкин бўлган дунёда,
Чиндан бахтли яшаш мумкин бўлган дунёда
Биз ҳамон яшашни билмаймиз, дилим.

Борини унутиб, йўғини қўґмсаб,
Ишқнинг эшигида гадога ўхшаб,
Қирқ бир жонимизни қақшатиб, қақшаб
Биз ҳамон яшашни билмаймиз, дилим.

Қуёш турганида зулматни қучиб,
Армон шаробини дам-бадам ичиб,
Кетган муҳаббатнинг макрига учиб
Биз ҳамон яшашни билмаймиз дилим.

Келар кунларимиз гуллаб турганда,
Ёниқ ҳислар ҳали бўйлаб турганда,
Иккимизни кимдир ўйлаб турганда
Биз нега яшашни билмаймиз дилим?!

Йўналиш: ---

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.