Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:22, кўрилди: 9

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК
учта туман аҳолиси учун ташкил этилди
ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган "Республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифалари тўғрисида"ги йиғилиши тиббиёт муассасалари зиммасига аҳоли саломатлигини сақлаш, уларга етарли тиббий хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтиришдек масъулиятли вазифаларни юклади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 июлдаги 417- сонли буйруғида ҳам чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, клиник шифохоналарнинг юқо¬ри малакали шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш зарурати алоҳида қайд этиб ўтилган.
Шу йил 5 август куни Республика тиббиёт муассасаларидан таркиб топган малакали шифокорлар гуруҳи томонидан туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унга Паст Дарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари аҳолиси жалб қилинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:19, кўрилди: 12

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгашининг тўққизинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар, экологик ҳаракат вакиллари билан ўтазган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан партиянинг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги чоратадбирлари дастури тасдиқланди.

Йўналиш: Сиёсий

 

"ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!" шиори остида тадбирлар ўтказилди

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:15, кўрилди: 8

"ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!"
шиори остида тадбирлар ўтказилди
Жума шаҳар "Ёшлар" истироҳат боғида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида жажжи болажонлар томонидан миллий халқ ўйинларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, нуроний отахонлар ва имом-хатибларнинг Ватанни севиш ва ардоқлаш, жамият келажаги учун фидойилик кўрсатишга чорловчи маслаҳатли фикрлари жам эттирилган бурчакларнинг ташкил этилиши махсус ҳисобдан чиқарилаётган фуқароларнинг юрт муқаддаслигини яна бир бор англашига замин яратди. Шунингдек, футбол, шахмат-шашка, оғир атлетика, стол тенниси, таэквандо, миллий кураш каби спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Йўналиш: ---

 

Осойишталик бор жойда байрам татийди.

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:13, кўрилди: 9

Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида ИИБ ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
- Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун қатъий назорат ўрнатилган, – деди профилактика инспектори, катта лейтенант Улуғбек Тангиров.
СУРАТДА: профилактика инспектори У.Тангиров ва С.Исмоиловлар Жума шаҳри маҳаллаларида паспорт-виза тизимига риоя қилиниши бўйича текшириш ўтказишаётган пайти.


Қиёмжон ЗИЁТОВ
олган сурат.

Йўналиш: Сиёсий

 

НУҚСОНЛИ ТОВАР қайтариб берилди

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:09, кўрилди: 7

НУҚСОНЛИ ТОВАР
қайтариб берилди
- Паст Дарғом буюм бозоридан 47 минг сўмга эркаклар шиппаги сотиб олгандим, - дейди бизга ариза билан мурожаат қилган Пахтачи маҳалласилик Холбек Хидиров. - оёқ кийимни синчиклаб кўриб ўтирмадим. Сотувчининг мақтовларига учиб, ўлчам белгисига қараб, пулини бериб олиб кетаверибман. Харид учун касса чеки сўраш-ку, умуман ёдимга келмаган. Бозор айланаётиб, опам рўпарамдан чиқиб қолди. Шу ерда иккимиз бирпас суҳбатлашдик. Гап орасида харидимни кўрсатдим. У шиппакни қўлига олиб, у ёқ, бу ёғини кўздан кечираётиб, нуқсонини кўриб қолди. Уни харид қилганимга ҳали ҳеч қанча вақт ўтган эмас.

Йўналиш: ---

 

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ" лойиҳаси доирасида

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:05, кўрилди: 9

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ"
лойиҳаси доирасида
Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла" институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маҳаллалар ўртасида "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа асосида жорий йилнинг 20 июнида туманимиздаги мавжуд 106 та маҳаллаларининг 400 нафарга яқин масъул ходимлари Ургут туманида ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини тузганди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ устувор вазифа саналади

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:03, кўрилди: 11

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
устувор вазифа саналади
Ҳаётимизнинг қонунлар асосида тартибга солишни жамиятда адолат бар¬қарорлигига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминланишига хизмат қилади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва сувернитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизниг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:02, кўрилди: 10

ХОНАДОНЛАРДА
ҳаётнинг қайноғи
ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи
Пахтачи маҳалласи аҳли меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради. Ҳудуд тадбиркору ҳунармандлари, уста деҳқонлари боис элга танилган.

- Тандир - энг хосиятли, табаррук ва рўзғор учун жуда керакли буюм, - дейди тандирчи - ҳунарманд Дилшода Баратова. - Бежизга момоларимиз янги ҳовлига кўчиб ўтишдан аввал тандир, ўчоқ қуринглар, дейишмайди. Тандирли хонадон баракали, ризқ-насибали бўларкан. Бу ҳунарни қайнонам, турмуш ўртоғимдан ўрганяпман. Бир кунда 4 дона тандир соламиз. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати бўлгани каби тандирчилик ҳам маҳорат ва тажриба талаб этади. Тупроқнинг сифатига эътибор бериб, қўй жунидан солиб лой қорилади. Оёқ билан оби-тобида тепиб, лой пишитилади. Сўнгра дид ва маҳорат билан қуёшнинг кўзида ерга тайёрланган ўра-қолипларга солинади. Қуёш нурида ёрилиб кетмаслиги учун бир кун қолип усти ёпилади. 4-5 кундан сўнг тандирни қолипдан чиқарамиз ва 1-2 кун офтобда тоблаб эгасига топширилади. Буюртмалар кўп. Июндан сентябргача 100 дан ошиқ тандир тайёрлаб, ҳар бирини 70-75 минг сўмдан сотамиз. 3 ой ёз фаслида рўзғор, томорқа ва мол-ҳол юмушларидан ортиб, 7-8 миллион сўм даромад оламиз. 3 фарзандимиз камоли, орзу-ниятлар ушалишининг бари ана шу меҳнат ортидан.
ХОНАДОНЛАРДА ҳаётнинг қайноғи

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 09:54, кўрилди: 8

ХАБАРЛАР
"Барид Пандус" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш эвазига йилига 20 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Натижада 4 нафар янги иш ўринлари яратилади.
***
"Соли бобо" фермер хўжалиги қошида пайпоқ, тикувчилик, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мустақиллик байрамига туҳфа бўлади. Мазкур цехларда 19 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланади.
***
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янги техник ва технологик жиҳатдан янгилаш инвес¬тиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига 219 та янги иш ўрни яратилади.
***

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:11, кўрилди: 28

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР
болалар ихтиёрида
Айни ёз пайти. Мактаб ўқувчилари таътилда. Ота-оналар фарзандларининг таътил кунларини мароқли ўтказиши учун жон куйдираётган пайт. Кимдир фарзандини турли йўналишдаги тўгаракларга, яна кимдир спорт машғулотларига жалб этган. Яна биров жисмонан ва маънан етуклик, кўнгилли ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатяпти. Чунки боланинг соғлиги аввало, оиланинг бахти, жамиятнинг муваффақияти.
- Болалар учун туманимиздаги 28,1 - ИДУМИ ҳамда 82-умумтаълим мактабларида кундузги, Севасойда эса доимий ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилган, - дейди туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Тўрақул Шодмонов. - Оромгоҳларда болалар учун барча қулайликлар мавжуд. Севасойда ёз давомида уч босқичда 80 нафардан жами 240, кундузги дам олиш лагерларида эса уч ой давомида 600 нафар ўқувчи мароқли дам олишди.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

 
Орқага Олдинга